13:00 / 24.02.2020
3 876

Сохтасига алмаштирилган «Сўзана» санъат асарини хориждан қайтариш чоралари кўрилмоқда

Сохтасига алмаштирилган «Сўзана» санъат асарини хориждан қайтариш чоралари кўрилмоқда
Фото: Маданият вазирлиги
Ўзбекистон давлат санъат музейидаги “Сўзана” XIX-XX асрларга тегишли санъат асари ҳисобланади.
Маданият вазирлиги хабарига кўра, ушбу экспонатнинг ҳақиқийлигини аниқлаш бўйича 2014 йил вазирлик томонидан ўтказилган инвентаризация жараёнида санъат асари аслига мос келмаслиги аниқланган.

Инвентаризация натижаларига кўра, Ўзбекистон давлат санъат музейининг ўша даврдаги бош муҳофизи М.У. томонидан асарнинг сохтасига алмаштирилганлиги маълум бўлган. Сўзананинг аслига мос келмаганлиги тўғрисида 2014 йил 28 май куни 4-сонли далолатнома тузилган.

Бу ишлар юзасидан ваколатли давлат ташкилотлари қарори асосида ҳукм чиқарилган, бош муҳофизга 9 йил-у 3 ойга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.
Вазирлик маълумотида айтилишича, ҳозирда реституция (хориждан қайтариш) чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сохтасига алмаштирилган «Сўзана» санъат асарини хориждан қайтариш чоралари кўрилмоқда