17:10 / 29.03.2020
2 262

Ўзбекистонда икки марта эфирдан олиб ташланган «Севги изтироби» сериали яна намойиш этилади

Ўзбекистонда икки марта эфирдан олиб ташланган «Севги изтироби» сериали яна намойиш этилади

Фото: Habertürk
Икки марта эфирдан олиб ташланган Туркиянинг «Севги изтироби» («Kara sevda») сериали тез кунда Zo‘r TV телеканали орқали намойиш этила бошлайди. Бу ҳақда телеканалнинг Instagram’даги саҳифасида маълум қилинди.

«Севги изтироби» Zo‘r TV хусусий канали орқали илк марта 2017 йил сентябридан бошлаб намойиш этила бошланди. Ушбу сериал Ўзбекистонда тезда оммалашди, ҳатто чойхоналарда ҳам сериални катта қизиқиш билан томоша қилишди. Унинг реклама баннерларини пойтахт кўчаларида ҳам кўриш мумкин эди.

2018 йил февраль ойида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов «Севги изтироби» сериалини танқид қилиши ортидан фильм намойиши тўхтатилган эди. Ўшанда сериалнинг эндигина иккинчи фасли намойиши бошланганди.

Фото: Habertürk
Zo‘r TV телеканали 2019 йил июль ойида «Севги изтироби» эфирга узатилишини маълум қилди. 30 июль куни соат 20:00 да сериал қолган жойидан эфирга узатилди.
Эртаси куни эса сериал эфирга узатиладиган вақтда бошқа кўнгилочар кўрсатув намойиш этилди. Бу сафар сериалнинг нима сабабдан эфирдан олиб ташланганига изоҳ берилмади.

Маълумот учун, «Kara sevda» сериали Туркияда 2015 йилдан 2017 йил ёзигача намойиш этилган бўлиб, 2 мавсум ва 74 қисмдан иборат. Унинг ҳар бир қисми 120—150 дақиқадан иборат. Сериалнинг ҳар бир эпизоди турли давлатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам бир неча қисмларга бўлиб узатилди. Сериал 2017 йилда «Йилнинг энг яхши теленовелласи» номинациясида «Эмми» мукофотини қўлга киритди. Дунёнинг 20 дан ортиқ давлатида, хусусан, БАА, Ироқ, Афғонистон Ислом республикаларида ҳам намойиш этилди.

Севги изтироби сериал намойиш
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)