16:33 / 31.03.2020
5 496

Жаҳонгир Қосимовнинг «Ибрат» тарихий фильми трейлери эълон қилинди (видео)

Жаҳонгир Қосимовнинг «Ибрат» тарихий фильми трейлери эълон қилинди (видео)
Фото: YouTube
Режиссёр Жаҳонгир Қосимов шоир ва ўзбек маърифатпарвари Исхоқхон Ибрат ҳаётига бағишланган фильм ишлади.
«Ибрат» фильми реал воқеалар асосида суратга олинган бўлиб, унда Фарҳод Маҳмудов, Карим Мирҳодиев, Саидкомил Умаров, Эркин Комилов, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Матёқуб Матчонов, Тоҳир Саидов, Зулҳумор Мўминова ҳамда Акбархўжа Расулов каби маҳоратли актёрлар турли образларни гавдалантирган.

Фильмнинг катта экранларга чиқиш санаси ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, 1862 йил Қўқон хонлигидаги Намангандан узоқ бўлмаган Тўрақўрғон қишлоғида туғилган Исхоқхон Тўра Жунайдулло хўжа ўғли – жадидчи, ёзувчи, таржимон-полиглот, тарихшунос бўлган. У саккизта тилда сўзлаша олган.

Ўзининг асарларида Ибрат халқини ўқимишли ва маънавиятли кўришни истаган. Ибрат кўплаб илмий, тарихий ва тилшуносликка оид китоблар ёзади. Улар орасида «Тарихи Фарғона» («Фарғона тарихи»), «Тарихи маданият» («Тарих маданияти»), «Мезон уз-замон» («Замонлар батафсил»), «Забонхои шарқ» («Шарқ тиллари») ва бошқа китоблари айниқса машҳур бўлган.

1920 йил охири, 1930 йил бошларида у давлат лавозимларида фаолият юритади. 1935 йил Исхоқхон Ибрат барча лавозимлардан озод этилади ва унга мактабларда дарс бериш тақиқланади. 1937 йил у «советга қарши тарғибот»да айбланиб, ҳибсга олинади ва қамалади. Шу йилнинг апрель ойида Андижондаги қамоқда вафот этади, унинг ёши 75 да эди. Исхоқхон Ибратнинг дафн этилган жойи ҳануз номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жаҳонгир Қосимовнинг «Ибрат» тарихий фильми трейлери эълон қилинди (видео)