14:50 / 01.04.2020
5 148

Собиқ «Сетора» гуруҳи хонандалари Равшан Йўлдошев ҳақида: Сизни қучоқлаб, ҳаммаси учун раҳмат айтишга улгурмадик

Собиқ «Сетора» гуруҳи хонандалари Равшан Йўлдошев ҳақида: Сизни қучоқлаб, ҳаммаси учун раҳмат айтишга улгурмадик
Фото: Instagram / @leyli_setora
Собиқ «Сетора» гуруҳи хонандалари Феруза, Комила ва Лайло «Тарона рекордс» компанияси асосчиси, марҳум Равшан Йўлдошевни хотирлаб, Instagram’даги саҳифаларида архив суратлари билан бўлишди.

«Катта йўқотиш. Бизга ишонган, бир неча ёрқин лойиҳаларни яратган, Ўзбекистон шоу-бизнеси нуфузини дунёга танитган инсон ҳаётдан кўз юмди.

Ёнингизга бориб, сизни қучоқлаб, бизга ижодий лойиҳа сифатида қилган меҳнатларингиз учун, бизнинг истеъдодимизга ишонганингиз учун шахсан миннатдорчилик билдира олмаганимдан афсусдаман. Биз ҳар доим ҳамма интервьюларда сиз ҳақингизга гапириб, қадрингизга етардик, доим эслардик. Ҳар доим бизни эшитишингиз ва тўғри тушунишингизга ишонардик.

Лоланинг оиласига ҳамдардлик билдираман. Биламан, отангиз сиз учун, онангиз учун ҳеч нарсага қарамай доимо қадрли, ҳурматли инсон бўлган. Охиратлари обод бўлсин, сиз доимо бизнинг устозимиз бўлиб қолаверасиз
», — деб ёзди собиқ «Сетора» гуруҳи аъзоси Комила Хўжаева.

Фото: Instagram / @leyli_setora
Ушбу постни гуруҳнинг бошқа аъзолари Лайло ва Феруза ҳам ўз саҳифаларига жойлаштирган.

Маълумот учун, «Тарона рекордс» компанияси лойиҳаси —«Сетора» 1990 йиллар охирлари ва 2000 йиллар бошларида ўзбек эстрадасининг энг машҳур гуруҳларидан бири бўлган. Гуруҳнинг «Ёнма», «Соғинаман», «Хайр, мактабим», «Вафодоринг», «Эй қаҳри қаттиқ», «Аждодлар руҳи», «Сен борсан» ва бошқа кўплаб қўшиқлари ҳалигача севиб тингланади. Гуруҳ нафақат Ўзбекистонда, балки Қозоғистон, Россия, Британия ва бошқа хориж мамлакатларда концертлар берган.

Кейинчалик «Сетора» гуруҳи ва «Тарона рекордс» ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли гуруҳ тарқалиб кетган. «Тарона рекордс» гуруҳдан «Сетора» номини олиб қўйиб, бошқа таркибда гуруҳ тузди. Аммо иккинчи таркибнинг муваффақияти биринчисиникидек бўлмади.

«Тарона рекордс» компанияси асосчиси, Шаҳзоданинг собиқ турмуш ўртоғи, Лоланинг отаси Равшан Йўлдошев 30 март куни юрак хуружи оқибатида оламдан ўтди. Марҳум ҳаётининг сўнгги дақиқаларида унинг ёнида собиқ рафиқаси, хонанда Шаҳзода бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Собиқ «Сетора» гуруҳи хонандалари Равшан Йўлдошев ҳақида: Сизни қучоқлаб, ҳаммаси учун раҳмат айтишга улгурмадик