16:43 / 28.04.2020
8 352

АҚШда яшаётган актёр Шерзод Бин Ўзбекистондан кетгани ҳақида

АҚШда яшаётган актёр Шерзод Бин Ўзбекистондан кетгани ҳақида
Фото: Instagram / @sherzodbin_
Таниқли актёр ва пародист Шерзод Бин (Саидалиев) ҳозирги кунда АҚШнинг Пенсильвания штати Ҳолланд шаҳрида яшамоқда. Журналист Жасур Ҳамроев Шерзод билан учрашиб, суҳбатлашди.

Шерзод Бин суҳбат давомида нима сабабдан Ўзбекистондан АҚШга кўчиб кетгани ҳақида ҳам гапириб ўтди.
«Менда шунақа муаммолар бошландики, уларни касбимнинг орқасидан ҳал қила олмадим. Ўша вазиятда менга фақат Оллоҳ ёрдам берди.

Ўзбекистондан кетганимга келадиган бўлсак, менда хотиржамлик йўқ эди, ҳаловат йўқ эди. Оллоҳга шукур, ҳозир оилам билан яхши яшаяпман. Нимага хотиржамлик йўқ эди, деган масалага келсак, одам баъзан ҳеч ким сизни танимайдиган жойга кетгингиз, ёлғиз қолгингиз келаркан. ‘Келинг, сиз билан бир расмга тушайлик’, — дейдиган одамлардан қочгингиз келаркан.

Лекин санъат соҳасида фаолият юритганимга шукур қиламан. Агар шу соҳада бўлмаганимда Фарруҳ Соипов, Улуғбек Раҳматуллаев, Сардор Раҳимхон каби дўстларим бўлмасди. Улар Оллоҳ йўлида яхши ишлар қилган инсонлар
», — дейди Шерзод.

Шунингдек, Шерзод Бин ўзбекистонлик шоу-бизнес вакилларидан биридан қаттиқ хафа бўлгани, айни дамда уни кечиргани ҳақида ҳам гапириб ўтди ҳамда ўзи билиб-билмай хафа қилган инсонлардан ҳам кечирим сўради.

«Жаҳонгир Отажонов мендан хафа эканлар. Кечирим сўрайман. Яна кимларнидир билиб-билмай хафа қилган, кўнглига озор берган бўлсам, мени Оллоҳ йўлида кечиришингларни сўрайман», — дейди у.

Суҳбатдан маълум бўлишича, Шерзод Бин санъат соҳасидан узоқлашган, у Ҳолланд шаҳрида Basil деб номланган ўзбек таомлари тамаддихонасини очган.

Маълумот учун, Шерзод Бин нафақат актёр ва пародист, балки режиссёр сифатида ҳам фаолият юритган. У 2016 йилда «Қайсар ошиқлар» деб номланган фильмни суратга олган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » АҚШда яшаётган актёр Шерзод Бин Ўзбекистондан кетгани ҳақида