
Фото: Paramount
Ҳолливуд актёри Том Круз ва Space X компанияси асосчиси Илон Маск фазода илк тўлиқ метражли фильм суратга олишни режалаштирмоқда.
Том Круз фильмда бош ролни ижро этади ҳамда фильм NASA билан ҳамкорликда суратга олинади. Фильм воқеалари фазода юз беради. Уни суратга олиш ишларининг бир қисми Халқаро коинот станциясида бўлиб ўтади.
Бу ҳақда NASA директори Жеймс Брайденстайн маълум қилган. Қолган тафсилотлар ҳозирча номаълум.
“NASA’да Том Круз билан Халқаро коинот станцияси бортида суратга олинадиган фильм устида ишлашдан хурсандлар”, деб ёзган NASA директори твиттерда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар