19:07 / 09.05.2020
12 059

Ҳинд киносининг энг чиройли 5 та жуфтлиги (Фото)

Ҳинд киносининг энг чиройли 5 та жуфтлиги (Фото)
Ҳинд киноларида севишганлар образини маҳорат билан ижро этиб, томошабинлар қалбини забт этган жуфтликлар ҳақида сўз юритамиз.

Шоҳруҳ Хон ва Кажол

Фото: Getty Images
1990—2000 йиллардаги фильмларнинг энг севимли жуфтлиги. «Ўғирланмаган келин» — актёрлар карьерасидаги энг машҳур фильмлардан бири ҳисобланади.
Жуфтлик иштирокидаги «Фирибгар», «Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин», «Гоҳи шодлик, гоҳи ғам», «Менинг исмим Хон» фильмлари ҳам муваффақият қозонган.
Шоҳруҳ ва Кажол сўнгги марта Роҳит Шеттининг «Севишганлар» фильмида биргаликда рол ижро этган. Актёрлар ҳаётда ҳам дўстона муносабатда.

Айшвария Рай ва Ритик Рошан

Фото: Getty Images
Айшвария ва Ритик иштирокидаги фильмлар томошабинлар қалбидан жой олган. Улар «Ўтинч», «Жодҳа ва Акбар», «Тезлик» каби фильмларда севишганлар образини маҳорат билан ижро этган.

Акшай Кумар ва Катрина Каиф

Фото: Getty Images
«Салом, Лондон», «Қирол Сингҳ», «Хуш келибсиз» каби фильмлар Акшай ва Катринани ҳинд киносининг энг чиройли жуфтликларидан бирига айлантирган.
Акшай ва Катрина доим ҳаётда ҳам дўст эканликларини айтади. 2020 йилнинг охирида улар бош ролни ижро этган фильм экран юзини кўради.

Ранвир Сингҳ ва Дипика Падукон

Фото: Getty Images
Дипика ва Ранвирнинг бир-бирига бўлган муҳаббати «Рам ва Лила», «Бажирао ва Мастани» ҳамда «Падмават» каби фильмларнинг муваффақиятли чиқишини таъминлаган.

«Бажирао ва Мастани» 9 та Filmfare мукофотини қўлга киритиб, Болливуднинг энг кўп мукофотланган фильмларидан бири бўлган.
Экрандаги муҳаббат ҳаётга ҳам кўчиб, ушбу жуфтлик турмуш қуришга қарор қилган. Ҳозирда улар биргаликда бахтли ҳаёт кечирмоқда.

Варун Дхаван ва Алия Бхатт

Фото: Getty Images
Ушбу жуфтлик «Йил талабаси» фильмида илк марта роль ижро этганида томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинган.
Варун ва Алия «Бадринатҳнинг қаллиғи», «Чегара» ва «Ёш ва гўзаллар» фильмларида ҳам севишганлар ролини маҳорат билан ижро этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳинд киносининг энг чиройли 5 та жуфтлиги (Фото)