Фото: Instagram/@lolaofficial_
Хонанда Лола отаси Равшан Йўлдошевнинг вафоти ҳақидаги постидан кейин салкам 40 кун деганда Instagram’да кўриниш берди. У инсонни тубдан ўзгартириб юборадиган ҳодисалар ҳақида мулоҳаза юритди.
«Ҳаммаси жойида. Биз кучли, бардошли, чидамли эканлигимизга, ўзимиз ҳақимиздаги ҳамма нарсани билишимизга жуда ишонишимиз мумкин, бироқ шундай кун келадики, у сенинг ҳаётингни аввал ва кейинга ажратиб юборади. Бундан кейин сен ҳеч қачон аввалгидек бўлмайсан…
Сиз билан ҳозир мураккаб даврда яшаб ўтяпмиз. Умид қиламанки, хотиржам ва сабрлисиз. Хонадонгизга тинчлик тилайман», — деб ёзади Лола.
Эслатиб ўтамиз, Лоланинг отаси, «Тарона рекордс» компанияси раҳбари Равшан Йўлдошев 30 март куни юрак хуружидан вафот этди. Равшан Йўлдошев нафақат таниқли продюсер, балки соҳада узоқ муддат фаолият олиб борган ички ишлар органи ходими ҳам бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади