23:25 / 12.05.2020
11 801

«Чолиқуши» сериали қаҳрамонлари 34 йил ичида қандай ўзгарди? (фото)

«Чолиқуши» сериали қаҳрамонлари 34 йил ичида қандай ўзгарди? (фото)
Фото: Getty Images
Рашод Нури Гунтекиннинг «Чолиқуши» асари асосида 1986 йилда суратга олинган шу номли сериал ўзбек томошабинларининг қалбидан жой олган. Сериал экран юзини кўрганига 30 йилдан ошди. Қуйида бош роль ижрочилари бугун қандай кўринишга эга бўлганига кўз югуртирамиз.

Сериалдаги Феридe образини Айдан Шенер ижро этган. 57 ёшли актриса бугунги кунда отаси ва қизи билан яшайди. У сўнгги пайтларда фильмларда деярли роль ижро этмайди. Айдан ҳозирда хайрия билан шуғулланади.

Фото: Getty Images
«Чолиқуши»даги Камрон — Кенан Калав сериалдаги муваффақиятидан сўнг яна бир нечта фильмларда роллар ижро этган. Бироқ ушбу фильмларнинг ҳеч бири «Чолиқуши»нинг муваффақиятини такрорлай олмади. Кенан бир муддат Испаниянинг Барселона шаҳрида ресторан очиб, ўша ерда яшади, кейин яна Туркияга қайтди ва фильмларда суратга туша бошлади. У ҳаммаси бўлиб 25 та фильм ва сериалларда роль ижро этган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Феридeни ҳимоя қилиб, севгилиси билан бирга бўлишига кўмаклашган сохта турмуш ўртоғи роли Хайруллабейни Садри Алишик ижро этган. У 1995 йилда вафот этган. Қуйида эса унинг ёшлиги ва фильмдаги образи таққосланади.

Фото: Getty Images
Феридeнинг асраб олган қизи Мунисани Минe Чайирўғли ижро этган. Минe ҳозирда ҳам фильмларда суратга тушади.

Фото: Getty Images
Феридe ва Камронни аввал уриштириб, сериал сўнггида яраштириб қўйган Мужгон образини актриса Серай Гёзлер ижро этган.

Фото: Getty Images

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Чолиқуши» сериали қаҳрамонлари 34 йил ичида қандай ўзгарди? (фото)