15:06 / 26.05.2020
5 242

Фарруҳ Соипов интернетдаги сохта Фарруҳ Соиповларга мурожаат қилди (видео)

Фарруҳ Соипов интернетдаги сохта Фарруҳ Соиповларга мурожаат қилди (видео)
Фото: «Дарё»
Бир қанча фильмлардаги бош роллари билан машҳурликка эришган, аммо бугунги кунда кино оламидан бутунлай воз кечган актёр Фарруҳ Соипов «Дарё» учун эксклюзив интервью берди.

Фарруҳ Соипов суҳбат давомида ижтимоий тармоқларда унинг номи билан сохта саҳифалар очган блогер ва саҳифа маъмурларига мурожаат қилди.

- Интернет тармоқларда, турли хил сайтларда ҳар хил одамлар менинг номимдан саҳифалар очиб ташлабди. Сўнгги вақтларда бундан саҳифалар жуда ҳам кўпайиб кетибди. Бу саҳифалардан номимдан ножўя контентлар ҳам жойланаётган экан. Бу иш асли хатарли, фитнага сабаб бўладиган нарса. Нафақат бу дунёда, балки охиратда ҳам бунинг жавоби барибир бўлади. Чунки бу — туҳмат ўрнида бўлади. Масалан, бир одам менинг номимдан ёзиб, ҳар хил фикрларни билдириб, турли хил йўлларга чақирадиган бўлса, бир фитнага олиб келади. Яъни бировнинг номидан ёлғон маълумот тарқатиш бўлиб қолади.

Қолаверса, ўзим ножўя деб билган домлаларни таклиф қилиши мумкин. Шунинг учун биз бундай блогер ва саҳифа маъмурларини Аллоҳдан қўрқишликка чақирамиз. Ҳар бир нарсанинг жавобгарлиги бор. Улар даъват қиляпмиз, деб ўйлаётган бўлиши мумкин. Бироқ даъват бировни номидан ҳар хил нарсаларни аралаш тарқатиш билан қилинмайди. Шунинг учун улар ўзларининг фаолиятларини давом эттиришадиган бўлса, номимни ўчириб ташлаб, бошқа бир ном билан саҳифаларини юритишларини илтимос қиламиз
, - Фарруҳ Соипов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Фарруҳ Соипов интернетдаги сохта Фарруҳ Соиповларга мурожаат қилди (видео)