12:00 / 13.06.2020
4 904

Болливуд юлдузлари фарзандларини қандай совғалар билан сийлайди?

Болливуд юлдузлари фарзандларини қандай совғалар билан сийлайди?
Ушбу рўйхатдаги болалар орасида 1 ёшга тўлмасидан аввал қимматбаҳо совғага эга бўлганлари ҳам бор.

Таймур Али Хон

Фото: Getty Images
Болливуднинг юлдузли жуфтлиги Саиф Али Хон ва Карина Капурнинг ўғли Таймур Али Хон 2016 йил 20 декабрда дунёга келган ва ҳамиша ОАВ диққат марказида бўлган. Саиф Али Хон болаларни ҳимоя қилиш кунида Таймурга 186 минг долларлик қизил Jeep Grand Cherokee SRT совға қилган. Бу Таймурнинг биринчи қимматбаҳо совғаси эмас, у 6 ойлик бўлгани муносабати билан ота-онаси билан бирга Швейцарияга бориш бахтига муяссар бўлганди.

Миша Капур

Фото: Getty Images
Шаҳид Капур ва Мира Капурнинг қизи Миша биринчи туғилган кунидаёқ қимматбаҳо совға — Лондонга сафар қилишга муваффақ бўлган.

Адира Чопра

Фото: Getty Images
Адира — актриса Рани Мукержи ва режиссёр Адитя Чопранинг қизи. У дунёга келиши билан ота-онаси унга Мумбайдан бир эмас, нақд иккита уй туҳфа қилган.

Арадя Баччан

Айшвария Рай ва Абхишек Баччан 2012 йилда фарзандли бўлган ва чақалоқни Арадя деб атаган. Юлдузли оиланинг эркатойи бўлган қизалоққа биринчи туғилган кунидаёқ қарийб 36 минг долларлик Mini Cooper машинаси совға қилинган.

Арян ва Сухан Хон

Фото: Getty Images
Болливуд қироли Шоҳрух Хон эса фарзандларига қимматбаҳо машиналарни раво кў​ради. У фарзандларига нархи 86 минг доллар бўлган Audi А6 совға қилган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Болливуд юлдузлари фарзандларини қандай совғалар билан сийлайди?