21:43 / 12.07.2020
8 651

Актёр Маъруф Отажонов 60 ёшида ижарада яшаётгани сабабини маълум қилди (видео)

Актёр Маъруф Отажонов 60 ёшида ижарада яшаётгани сабабини маълум қилди (видео)
Фото: «Дарё»
Актёр ва режиссёр Маъруф Отажонов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Маъруф Отажонов 60 ёшида уйма-уй, ижарада яшаб юргани сабабини қуйидагича изоҳлади.
- Ёшим 60 да. Кўп одамлар «О, мана бу одам актёр-ку», деб менга ҳавас қилади. Касбимга, ижодимга ҳавас билан қарашади, лекин менинг ички дунёмдан нималар ўтаётганини ҳеч ким билмайди. Бу нарса менга алам қилади. Ҳовли-жойим бўлган, 5-6 йил ичида ҳаракат қилиб уни яшайдиган ҳолатга келтирдим. Ҳамма нарса қонуний эди. Нима сабаб бўлди-ю, 6 йил деганда уйни қуриб битириб, қизимни турмушга чиқариб, тўйдан кейин 3-кун, яъни «чаллари куни» уйнинг «ҳақиқий эгаси» келиб турибди, рус одам экан. Менга буни ўзбек одам сотган эди, 63 ёшда эди, «уйимни қайтариб бер», деган можарони бошлади.

Судга бердик. Ўша пайтда уй 42 минг долларга баҳоланди. Ёлғон кўрсатмалар эвазига суд у томонга ишлади ва мен уйсиз қолдим. Аламимдан темир ломни қўлимга олиб, уйда ўзим ишлатган, ўзим харажат қилган барча материалларни майда майда қилиб, чилпарчин қилиб чиққанман. Суд менга соат 12 гача чиқиб кетишимни айтган, мен ўша пайтда қонунни билмаганим панд берган, «Мени чиқаришга ҳаққинг йўқ», десам бўлар экан, афсуски кеч бўлди, кейин билдим ва фойдаси йўқ эди.

Чиқаётганимда айтганимдек, ҳамма нарсани чилпарчин қилиб, «Бу уй ҳеч кимга насиб қилмасин», деб, уйга тупуриб чиқиб кетдим. Аслида уйни ёқиб юбормоқчи эдим, ёқсам ҳам ҳаққим бор эди, ўзим қурган уй эди. Аммо уйнинг орқа томонида масжид борлиги ва қўшниларимга зарар етмасин деб бу ишни қилмадим. Россиянинг бир сериалида рол ўйнаб, кейин яна бир-иккита сёмкалар орқали шу уйни қургандим. Россия фильмидан 18 минг доллар ишлаганман, 2008 йили эди. Уй менга насиб қилмаган экан. Мана ўшандан буён ижарада яшаяпман
, дейди Маъруф Отажонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актёр Маъруф Отажонов 60 ёшида ижарада яшаётгани сабабини маълум қилди (видео)