21:41 / 14.07.2020
1 843

Маданият вазири: Ҳар ойнинг биринчи якшанбасида музейларга кириш бепул бўлади

Маданият вазири: Ҳар ойнинг биринчи якшанбасида музейларга кириш бепул бўлади
Маданият вазири Озодбек Назарбеков АОКАда ўтказилган брифингда сентябрь ойидан бошлаб ҳар ойнинг биринчи якшанбасида давлат музейларига кириш бепул бўлишини маълум қилди.

«2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбасида «очиқ эшиклар куни» режимини жорий қилиш кўзда тутилмоқда. Бу кунларда ташриф буюрувчиларнинг музейларга бепул киришларини таъминлаш мақсадида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёни бормоқда.

Бу масалада театрлардаги очиқ эшиклар кунини мисол тариқасида кўрсатиш мумкин, яъни энди давлат музейларига белгиланган кунда аҳолини бепул киритиш тизимини яратиб, уларни тарихий бой меросни ўрганиш учун имконият яратилмоқда
», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Шунингдек, Маданият вазири санъаткорлар ҳақидаги маълумотларни жамловчи ягона портал фаолияти йўлга қўйилишини билдириб ўтди.

- «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ҳамда Ахборот технологияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда қўшма қарор асосида ягона портал ташкил этилади. Ягона портал тизимида мамлакатда фаолият олиб бораётган санъаткорларнинг барча маълумотлари жойлаштирилади, деди Озодбек Назарбеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Маданият вазири: Ҳар ойнинг биринчи якшанбасида музейларга кириш бепул бўлади