11:45 / 16.07.2020
2 833

Дипика Падуконе: "Турақол энди азизим, нонушта тайёр-р-р!"

Дипика Падуконе: "Турақол энди азизим, нонушта тайёр-р-р!"
Кечагина Дипика Падуконе ўзининг инстаграм саҳифасида инстаграм фойдаланувчилари учун мўлжалланган "Мендан хоҳлаганингизни сўранг" лойиҳасида иштирок этди. Табиийки, саволларнинг аксарияти турмуш ўртоғи Ранвир Сингҳ ҳақида бўлди.

Унга қуйидагича савол билан мурожаат қилишди: "Агарда ҳозир Ранвир Сингҳга ушбу платформа орқали бирор гап айтиш имкони бўлганида, нима деган бўлардингиз?"

Дипика кулиб шундай жавоб берди: - "Имконим бўлганида, "Азизим, уйғотганимдан кейин 35000 марта ухлаб қолдинг, турақол энди. Нонушта тайёр-р-р!", - деган бўлардим."

Ушбу машҳурлар жуфтлиги доимий тарзда инстаграмда ёки турли ижтимоий тармоқларда фаол бўлиб боришади, баъзан улар шундай лойиҳада баравар онлайн ҳам бўлиб қолишади. Одатда, шунга ўхшаш ҳолатларда улар бир-бирига баралла севги изҳор қилишади. Биз бу бахтиёр севишганларга севгилари бардавом бўлишини тилаб қоламиз...

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият