16:50 / 05.08.2020
7 505

800 млн доллар ишлаб топган Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон ҳақида қизиқарли фактлар

800 млн доллар ишлаб топган Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон ҳақида қизиқарли фактлар
Фото: Mumbai News
Фақатгина ватанида суратга олинган фильмларда рол ижро этса-да, сайёрадаги энг юқори маош олувчи актёр бўлишида тўсқинликка учрамаган Шоҳрух Хон номи Болливуд чегараларидан ошиб ўтди.

Фильмлардаги бетакрор образлари билан миллионлаб қалбларни забт этган ҳинд актёри Шоҳрух Хон Ҳиндистонда туғилган, бироқ асли келиб чиқиши эронлик. Бўлажак актёрнинг ота-онаси адвокат бўлгани ҳамда яхши пул топгани Хонга ҳаётида катта ёрдам берди. Хон болалигиданоқ мактаб театр саҳнасида ўйнай бошлади. Шунингдек, у югуришни жуда яхши кўрар ва ҳатто шаҳар мусобақаларида ҳам ғолиб бўлган.

Мактабни тугатиш арафасида Хоннинг олдида икки йўл турарди: спорт ёки санъат? У спортни танлади. Аммо охирги тиббий кўрик натижаси унга юрак касаллиги ташхисини қўйди. Шундан кейин Хон актёр бўлишга қарор қилади. Лекин ўша пайтда отасининг вафоти ва онасининг қистови билан биринчи иқтисодчи маълумотини олишга киришди. Институтда ўқиш мобайнида ҳам театрда ўйнашни давом эттирди. У аллақачон профессионал актёр бўлишни хоҳлаётганига қатъий ишонган эди.

Фото: Getty Images
Хоннинг кинодаги фаолияти салбий роллардан бошланган. У салбий ролларни жуда ишонарли тарзда ижро этган, ҳатто ушбу образлари учун бир нечта профессионал мукофотларни ҳам қўлга киритган. Режиссёрларнинг унга берган ижобий баҳоси актёрнинг истеъдодини янада юзага чиқарди. Хон бошқа актёрлардан ажралиб, Болливуднинг асосий юлдузига айланди.

Фото: Мумбаи News
Шоҳрух Хон фильмографиясида энг муваффақиятли фильм бу – «Менинг исмим – Хон» ҳисобланади. Ушбу картина актёрга оламшумул машҳурликни олиб келди.

Актёр кинодаги гонораридан ташқари, рекламалардан ҳам анчагина даромад олади. Норасмий маълумотларга кўра, унинг умумий бойлиги 800 миллион доллардан ошиб кетган. Бундай бойликка эга актёр кўплаб хайрия ишларидаги фаол ташаббуси билан мухлислари қалбидан янада чуқур жой эгаллаган.

Фото: Mumbai News
Уларнинг севги тарихи кўп сонли ҳинд фимларига ўхшаш — қизнинг ота-онаси Шоҳруҳга ёмон муносабатда бўлган ҳамда ёшлар 7 йил уларнинг розилигини ололмаган.

Фото: India TV News
Ҳозирда Шоҳрух Хон кўплаб мухлислари хоҳлаганидек тез-тез фильмларда суратга тушмаяпти, у хайрия ишлари ва бошқа лойиҳаларда банд. Бир йилда унинг иштирокида фақат бир ё иккита фильм чиқади ва бу Болливуд дунёсида муҳим воқелик бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 800 млн доллар ишлаб топган Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон ҳақида қизиқарли фактлар