20:22 / 24.08.2020
5 424

Алишер Узоқов «запрет»га тушганида 20 минг сўмлик дорига пули бўлмагани ҳақида сўзлаб берди (видео)

Алишер Узоқов «запрет»га тушганида 20 минг сўмлик дорига пули бўлмагани ҳақида сўзлаб берди (видео)
Фото: «Дарё»
Актёр ва режиссёр Алишер Узоқов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Алишер Узоқов суҳбат давомида «запрет» вақтида 20 минг сўмлик дорига ҳам пули бўлмагани, «запрет»дан қутилиш учун ўзини ўлди, деб хабар тарқатмагани ҳақида гапириб берди.

- "Кимдир ҳақида фикр билдиришдан олдин унинг вазиятини яхшилаб ўрганиш керак. Мен ‘запрет’ пайтим ‘ўлдим’ деб хабар чиқарадиган аҳволда эмасдим. Аҳволим жуда оғир эди. Яхшигина киноларим чиқиб бўлган, ‘Жаноб ҳеч ким’, ‘Уйланиш’, ‘Тундан тонггача’ каби бир қанча эл таниган киноларим бор эди. Оилалиман, тирикчилигим фақат кинодан, нега ‘запрет’ бўлдим, қанчага ‘запрет’ бўлдим, ҳеч қандай маълумот йўқ. Пул йўқ.

Ўша пайт бурнимда бир касаллик бор эди, бурним тез-тез битади, унга дори олиб сепиб юришим керак. Ўша пайтларда у дори 20 минг сўм турарди. Ҳаттоки ўша дорини олишга ҳам пулим бўлмай қолганди. Кейин 2-3 минг сўмга нафтизин олиб, томизиб юрдим.

Уйимга келиб, эшигимни тақиллатиб, тўйга 400, 500, 800 доллар бераман дейишганида чиқмаганман. Ношукрлик қилмаганман. Шундай қийинчилик бўлиши керак экан, чидадим
", - Алишер Узоқов.

Маълумот учун, Алишер Узоқов «Жаноб ҳеч ким», «Уйланиш», «Тундан тонггача», «Сўнгги лаҳза», «Исломхўжа», «Элпарвар», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларда бош ролларни ижро этган. «Музлаган», «Кузда гуллаган дарахт», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларга режиссёрлик қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Алишер Узоқов «запрет»га тушганида 20 минг сўмлик дорига пули бўлмагани ҳақида сўзлаб берди (видео)