17:09 / 11.09.2020
5 567

Азиз Раметов Алишер Узоқов уни қандай қилиб бир ўлимдан сақлаб қолганини гапириб берди (видео)

Азиз Раметов Алишер Узоқов уни қандай қилиб бир ўлимдан сақлаб қолганини гапириб берди (видео)
Фото: «Дарё»
Актёр ва режиссёр Азиз Раметов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Азиз Раметов суҳбат давомида Алишер Узоқов ҳамда Юлдуз Усмонованинг турмуш ўртоғи ва продюсери Мансур Агалиев уни съёмкада бир ўлимдан сақлаб қолгани ҳақида гапириб берди.

- "Алишер акам билан болаликдан битта театрда катта бўлганмиз. Эрталабдан кечгача бирга бўлганмиз. Оналарини онамдек кўраман. Битта рус сериалида отда чопаётган пайтимиз, мен ҳарбий оёқ кийимда эдим, у оёқ кийим отнинг узангисига кириб қолса, осонликча чиқариб бўлмас экан.

От чарчадими, билмадим, ердаги тошга тақаси сирпанди, отни оёғи бир томонга кетиб қолди, от йиқилмасин деб мен тескари томонга ўзимни ташладим. (Эстрада-цирк коллежида таҳсил олганман, отда ҳаракатланиш бўйича малакам бор эди.) От мувозанатини қайта сақлаб олди, мен эгарни ушламоқчи бўлдим, қайта туриб оламан деганимда, пастда харсангтош турган экан. Харсангтошга от урилиб ўтди, бўйним суягидан чиқиб кетди, зўрға ушлаб турибман, қўйиб юборсам кетади, нафас ололмаяпман.

«Азиз ушла», деб Алишер акам от билан чопиб ўтиб, отни тўхтатдилар. Шу пайт Мансур акам (Каскадёр гуруҳга жавоб берардилар) «Азизжон укам», деб йиғлаб келяптилар. Алишер акам «Мансур ака бир нима қилин», деб йиғлаяптилар. Мансур акам, рация билан гуруҳдаги табибни чақирдилар. Табиб «ҳаммаси яхши, бўйин косасидан чиққан деб», секин косасига солдилар, кейин бирдан нафас ола бошладим.

Йиғлаб турган Мансур акам кейин койиб бошладилар: «от йиқилса йиқилсин эди, бўйнингиз синиб кетишига оз қолди», дедилар. Барака топишсин, Мансур акам, Алишер акам. Ўша каскадёр гуруҳига ҳам раҳмат дейман
", - дейди Азиз Раметов.

Маълумот учун, Азиз Раметов ўзбек кино мухлислари орасида «Ўтов», «Йўл бўлсин», «Шабнам», «Арслон изидан» каби фильмлари ва юзлаб видео клиплари орқали машҳурликка эришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Азиз Раметов Алишер Узоқов уни қандай қилиб бир ўлимдан сақлаб қолганини гапириб берди (видео)