07:00 / 17.09.2020
4 796

Болливуд юлдузларининг хориждаги нуфузли олийгоҳларда актёрлик маҳоратини ўрганаётган фарзандлари (фото)

Болливуд юлдузларининг хориждаги нуфузли олийгоҳларда актёрлик маҳоратини ўрганаётган фарзандлари (фото)
Ҳинд кинофильмларидаги эсда қоларли роллари билан машҳур бўлган аксари шоу-бизнес вакилларининг фарзанди ҳам ота-онаси сингари киносаноатда фаолиятини давом эттиришни истайди. Қуйида Болливуд юлдузларининг актёр бўлиш учун хорижда таҳсил оладиган фарзандлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Куши Капур — Шридевининг қизи

Фото: «Яндекс Дзен»
Шридевининг тўнғич қизи Жанви аллақачон Болливудда бир қанча роллар ижро қилишга улгурган. Бони Капур ва Шридевининг кичик қизи эса Нью-Йорк кино институтида актёрлик маҳоратидан таълим олади. Яқин орада ҳинд фильмларида суратга тушиш эҳтимоли бўлган Куши кейинчалик Голливудда ҳам суратга тушса не ажаб.

Арян Хан — Шохруҳ Хоннинг ўғли

Фото: «Яндекс Дзен»
Болливуд юлдузи Шохруҳ Хоннинг катта ўғли Жанубий Калифорния университетда кинемотографияни ўрганади. Аряннинг ҳам Болливуддаги дебюти кутилишига қарамасдан унинг ўзи актёрлик эмас, суратга олишга қизиқади.

Навя Навели Нанда — Амитабҳ Баччаннинг невараси

Фото: «Яндекс Дзен»
Амитабҳ Баччаннинг невараси Британияда мактабни тамомлаганидан кейин Нью-Йоркдаги Фордҳам университетига қабул қилинган. Аммо ҳали унинг Болливудда суратга тушиш учун Ҳиндистонга қайтиш-қайтмаслиги аниқ эмас.

Алавия Жаффри — Жавед Жаффрининг қизи

Фото: «Яндекс Дзен»
Жавед Жаффрининг қизи Алавия Жаффри ижтимоий тармоқларда юлдузлар фарзандлари орасида машҳур саналади. У ўзининг ташқи кўриниши ва ўзига хос кийиниш услуби билан маълум бўлган Алавия Нью-Йоркдаги Мода технология институтида ўқийди. У ҳам акаси Мизаан сингари Болливудда суратга тушиши мумкин.

Иброҳим Али Хон — Саиф Али Хоннинг ўғли

Фото: «Яндекс Дзен»
Сара Али Хон Колумбия университетини тамомлаганидан кейин Ҳиндистонга қайтган, Иброҳим эса Лондонда ўқийди. Ўз карьераси ҳақидаги режалар ҳақида гапиришни ёқтирмайдиган Иброҳимнинг отаси Саиф Али Хон ва онаси Амрита Сингх изидан кетиш эҳтимоли йўқ эмас.

Сухан Хон — Шохруҳ Хоннинг қизи

Фото: «Яндекс Дзен»
Нью-Йорк университетида актёрлик маҳоратидан таълим оладиган Сухана аллақачон Нью-Йорк театрида роль ижро қилишни бошлаган. Отаси сингари Болливудда суратга тушиши аниқ бўлган қизнинг дебют роли қачонлиги номаълум.

Ниса Девган — Кажолнинг қизи

Фото: «Яндекс Дзен»
Кажол ва Аджай Девганнинг қизи Ниса Сингапурдаги United World College of South East Asia коллежида ўқийди. ОАВ бир неча марта у ҳам ота-онаси сингари Болливудда карьера қилишни исташи ҳақида ёзган.

Яшвардхон Ахужа — Говинданинг ўғли

Фото: «Яндекс Дзен»
Яшвардхон Ахужа Лондондаги Met Film School’да актёрлик маҳоратидан дарс олади. Унинг ҳам отаси изидан кетиш истаги бор.

Алия Кашяп — Анурага Кашяпа

Фото: «Яндекс Дзен»
Машҳур режиссёр Анурага Кашяпнинг қизи Жанубий Калифорниянинг Chapman университетида ўқийди ва ўқишни тамомлаши билан Болливудда суратга тушади.

Дишани Чакраборти — Митхун Чакрабортининг қизи

Фото: «Яндекс Дзен»
Митхун Чакрабортининг қизи Нью-Йорк киноакадемиясида таҳсил олади. Актриса бўлиши аниқ бўлган Дишанинг дебюти Болливуд ёки Голливудда бўлиши мавҳум.

Ахан Шетти — Сунил Шеттининг ўғли

Фото: «Яндекс Дзен»
Ахан АҚШ университетида актёрлик маҳорати ва кино ишлаб чиқариш курсида ўқийди. У аллақачон ўзининг «RX 100» фильмини суратга олиш ишларини бошлаб юборган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Болливуд юлдузларининг хориждаги нуфузли олийгоҳларда актёрлик маҳоратини ўрганаётган фарзандлари (фото)