16:00 / 28.09.2020
887

Руслан Ишдавлетов 50 соат тинмай фортепиано чалиб жаҳон рекордини ўрнатди

Руслан Ишдавлетов 50 соат тинмай фортепиано чалиб жаҳон рекордини ўрнатди
Фото: «Форпост Северо-Запад»
Санкт-Петербурглик пианиночи Руслан Ишдавлетов фортепиано чалиш давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. У 25-27 сентябрь кунлари жами 50 соат тинмай фортепиано чалди.

Шу тариқа у олди ўзи ўрнатган 42 соат 24 дақиқалик рекордни янгилади.

Фото: «News.ru»
Руслан фортепиано чалишни 25 сентябрь, жума куни бошлаб, 27 сентябрь, якшанба кунининг биринчи ярмида тўхтатган. Ўтган 50 соат давомида жойидан қимирламаган, тетикликни сақлаш учун энергетик ичимликлар тугул ҳатто сув ҳам ичмаган. Ишдавлетовнинг айтишича, бу марафон ҳозирча охиргиси, дам олиши керак.

Руслан Ишдавлетов фортепиано жаҳон рекорди
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)