08:48 / 03.10.2020
7 785

Дилдора Ниёзова нима сабабдан ҳижобга киргани ҳамда энди тўйларга чиқиш-чиқмаслиги ҳақида сўзлаб берди

Дилдора Ниёзова нима сабабдан ҳижобга киргани ҳамда энди тўйларга чиқиш-чиқмаслиги ҳақида сўзлаб берди
Таниқли хонанда Дилдора Ниёзова «Мирсодиқова билан» кўрсатуви меҳмони бўлди ҳамда рўмол ўрагани сабаблари ҳақида сўзлаб берди.
«Ҳар бир аёл рўмол ўрашни хоҳлайди. Менинг уйимда қўшиқ қўйилмайди, фақат Қуръон қўйилади. Кўпинча ривоят ва ҳадисларни эшитаман. Санъатда аёл кишига жуда қийин, шайтон бор, лекин санъатда бу нарса жуда кучли. Санъаткор бўлиш масъулияти қийин, чунки сизнинг ҳар бир ҳаракатингиз эътиборда бўлади. Аввалдан орзу қилардим, лекин санъаткорман, менга бу нарса тўғри келмайди. Рўмол ўрасам, кейин мени ҳеч ким тўйга айтмай қўяди, деб ўйлардим. Лекин рўмол инсонни ўзгартириб юбораркан, масъулиятингиз ортар экан.

Тўғрисини айтаман, мен ўзимни кимларгадир кўз-кўз қилиш учун ёки энди мен бошқача аёл бўлдим, дейиш учун ўрамадим. Шу нарсага амин бўлдимки, оддийгина бир рўмол инсон характерини ўзгартириб юборар экан. Аввалги хатоларимни тўғрилашга ҳаракат қиляпман. Ўзи олдиндан айтиб юрардим, туғилган кунимда рўмол ўрайман, деб. 42 ёшга тўлган куним ўрадим», — дейди хонанда.

Фото: Instagram / @niyozovadildora
Шунингдек, Дилдора Ниёзова бундан буён тўйларга чиқиш-чиқмаслиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Озми, кўпми мухлисларим бор. Ҳозир бирдан санъатни тарк этсам, хато бўлади. Рўмол ўрадим, лекин тарки дунё қилмадим, санъатдан кетмадим. Ҳозирча фақат аёллар иштирокидаги давраларга хизматга бораман», — дейди хонанда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дилдора Ниёзова нима сабабдан ҳижобга киргани ҳамда энди тўйларга чиқиш-чиқмаслиги ҳақида сўзлаб берди