21:06 / 25.11.2020
5 919

Актриса Суғдиёна Азимова автоҳалокат оқибатида кўрган 70 миллион сўм зарарини ундира олмаётганини маълум қилди (видео)

Актриса Суғдиёна Азимова автоҳалокат оқибатида кўрган 70 миллион сўм зарарини ундира олмаётганини маълум қилди (видео)
Фото: YouTube
Актриса Суғдиёна Азимова ўзининг Instagram саҳифасида автоҳалокат натижасида Lada Хray автомобили яроқсиз аҳволга келиб қолгани, суд қарори билан айбланувчи деб топилган фуқаро 70 миллион сўм зарарни тўлаб бермаётгани ҳақида ёзиб қолдирган.

- "Автоҳалокат содир бўлганига ҳам бир йил бўлди. Аммо ҳалигача айбланувчи Тошкент шаҳар Миробод туман маъмурий суди қарори билан 70 000 000 сўм чиқарилган зарарни тўламаган. Инфляция ҳисобига мен ҳар куни ютқазяпман. Жиззах вилояти Бахмал тумани МИБ ходимлари Президент халқ қабулхонасига қўнғироқ қилмагунимча қарор борганини ҳам билишмади ва ниҳоят июнда уларнинг овозини эшитишга муяссар бўлдим. Минг афсуски, ҳар қўнғироқ қилганимда эрта, индин, деган гапни такрор эшитаман. Тўғриси, бунақа ҳақимни ундириб бера олмаётган, биз ишонган бу давлат ташкилотига нима дейишни ҳам билмай қолдим", - Суғдиёна Азимова.

Актрисанинг ёзишича, айбланувчи воқеа жойидан қочиб кетган, айбланувчи қочиб кетиш сабабини «каттароқ жойга ишга кирмоқчи бўлганлиги» билан изоҳлаган.

- "Автоҳалокатга сабаб бўлган айбланувчи воқеа жойидан қочиб кетгани ҳам майли, аммо судда судьянинг нимага воқеа жойидан қочиб кетдингиз, деган саволига биласизми нима, — деб жавоб берди, — мен каттароқ жойга ишга кирмоқчи эдим, шунга ‘чп’ бўлишини хоҳламадим, деб жавоб берди. Жамиятимизда бунақа кадрлар ростдан ҳам керакмикин? Ҳозирда айбланувчи Тошкентда ишлаяпти. Майли, зўр экан Ўзбекистон Республикаси қонун ва қарорларидан ҳам қўрқмайдиган бу ‘қора ботир’, тарбия қилган отаси ва сут берган онаси аёл кишининг ҳаққидан қўрқмасмикин.

Мен нима дейишни ҳам, нима қилишни ҳам билмай қолдим. Бемалол жиноят қилиб, бировнинг ҳақини бемалол еб юраверса, бунақаларнинг уруғини қачон қуритамиз? Минг афсус, онамнинг ёлғиз қиз фарзандиман, эркак киши бўлганимда, бошқача гаплашар эдим!
", - дейди Суғдиёна Азимова.

Актриса Суғдиёна Азимова ушбу автоҳалокат қандай содир бўлгани ҳақида 2020 йил 6 июнь куни YouTube‘даги ЯшинТВ каналига берган интервьюсида ҳам гапириб берган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актриса Суғдиёна Азимова автоҳалокат оқибатида кўрган 70 миллион сўм зарарини ундира олмаётганини маълум қилди (видео)