00:16 / 11.12.2020
6 948

Туркиялик таниқли хонанда Таркан нега кўринмай қолди? У ҳозир нима билан банд? (фото)

Туркиялик таниқли хонанда Таркан нега кўринмай қолди? У ҳозир нима билан банд? (фото)
Фото: Milliyet
Ширали овози ва романтик услубдаги ижроси билан мухлислар қалбидан жой олган турк хонандаси Тарканнинг шахсий ҳаёти ва карьераси ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Таркан бирор марта ҳам инглиз тилида қўшиқ куйламай туриб Европада машҳурликка эришган ижодкор саналади. 2000 йилларда унинг ижоди нафақат турк, балки ўзбек ва европаликларни ҳам бефарқ қолдирмаган.

Фото: Milliyet
Хонанданинг ота-онаси у туғилишидан аввал Туркиядаги кризис вақтида Германияга кўчиб кетган. Таркан 1972 йилда Германияда дунёга келган ва шунга қарамай, ота-онаси уни турк урф-одатларига хос тарбиялаган. 1986 йилда оиласи билан юртига қайтиб келади ва ўша вақтда ҳаётини мусиқа билан боғлашга қарор қилади. Аввалига мусиқа мактабида таҳсил олган ижодкор кейинчалик ўқишни академияда давом эттиради. Шунга қарамай қўшиқчи сифатида карьера қилиш осон бўлмайди, у тўй ва ресторанларда қўшиқ куйлаб пул топа бошлайди.

Продюсер Меҳмет Соютоулу билан танишганидан кейин эса ҳаммаси ўзгаради ва Меҳмет Тарканга илк альбомини ёзишга ёрдам берган. 1992 йилда илк пластинкасини тақдим қилган ёш юлдуз орадан кўп ўтмай иккинчисини ҳам омма эътиборига ҳавола этган.

Фото: Milliyet
«Таркан» хонанданинг энг муваффақиятли альбоми бўлади ва айнан шу альбом сабаб у World Music Awards мукофотига сазовор бўлган. «Кузу-Кузу», «Дуду», «Шимарик», «Шикидим» ва бошқа қўшиқлари хит бўлган Таркан бирданига ижодий танаффус қилади ва орада 6 йил давомида чиқиш қилмайди. Бу вақт оралиғида у тақиқланган моддаларни сақлагани ва қабул қилгани сабаб полицияга тушиб ҳам улгурган.

Фото: Milliyet
Ва ниҳоят 2016 йилда саҳнага қайтган юлдуз мухлисларига «Аҳде Вефа» альбомини тақдим қилади. Ундаги қўшиқлар кўплаб чартларда етакчилик қилади ва Туркиядан ташқари Америка ва Европада ҳам машҳурликка эришади.

Шахсий ҳаёти

Фото: Milliyet
Шахсий муносабатларини овоза қилишни истамайдиган қўшиқчи, 7 йил давомида хонанда Билге Озтурк билан учрашган. 2008 йилда муносабатларига нуқта қўйган Таркан унинг энг катта орзуси оила қуриш ва ота бўлиш эканини билдирган. Шунга қарамай, узоқ вақт давомида унинг шахсий ҳаёт борасида омади чопмаган. Саҳнага қайтган йил унга омадли келган ва айнан шу йили у ўзининг содиқ мухлиси Пинар Дилекни учратган.

Фото: Milliyet

Саҳна ортига келиб ижоди лол қолдиришини билдирган қиз Тарканнинг юрагидан урган. 2016 йилда муносабатларини никоҳ билан боғлаган жуфтлик орадан 2 йил ўтиб фарзандли бўлган. Ўзининг энг катта орзусига эришган хонанда шундан буён хизмат сафарларига камдан кам қизи ва рафиқасисиз кетади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркиялик таниқли хонанда Таркан нега кўринмай қолди? У ҳозир нима билан банд? (фото)