Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати
Хоразмлик таниқли ҳофиз, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов 17 январь, якшанба куни 62 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Устоз санъаткорнинг фарзанди мазкур нохуш хабарни тасдиқларкан, «Отамнинг вафотига бирор жиддий касаллик ёки коронавирус сабаб бўлгани йўқ, улар тўсатдан ҳаётдан кўз юмди», — деди.
Маълумот учун, Раҳматжон Қурбонов 1959 йил 20 сентябрда Хива шаҳрида санъаткор оиласида таваллуд топган. Отасидан ўзбек чолғу асбобларини чалиш ва мумтоз қўшиқларни ижро этиш услубларини ўрганган. У Хивадаги Матёқуб Харратов номидаги мусиқа билим юрти ҳамда Ўзбекистон давлат Консерваториясининг вокал ва мақом бўлимида ўқиган. Буюк санъат дарғалари — Насим Ҳошимов, Ҳалима Носирова, Саодат Қобуловаларнинг севимли шогирдлари қаторидан жой олган.
Узоқ йиллар Тошкент шаҳрида самарали фаолият юритиб, «Лазги» ансамблига раҳбарлик қилган. Бир неча рисолалар, китоблар, ўқув қўлланмалар муаллифи сифатида ҳам танилган. Раҳматжон Қурбонов ҳозирга қадар Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси директори вазифасида фаолият юритаётган эди.
Ижодкорнинг фидойи меҳнатлари муносиб тақдирланган — «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист», «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвонлари ҳамда «Меҳнат шуҳрати» орденига сазовор бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

“Шум бола”даги Омон — Саидкарим Саидорипов 57 ёшда вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 83 ёшида вафот этди

Актриса Баҳора Арслонова отаси ҳаж сафарида, 63 ёшида вафот этгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

Руслан Шариповнинг қандай касаллик билан вафот этганига ойдинлик киритилди (видео)

“Ўткан кунлар” фильмининг тўлиқ версияси 10та миллий телеканал орқали намойиш этилади

«Браво» гуруҳи аъзолари Шаҳло ва Умид эр-хотинми?