09:00 / 23.01.2021
1 761

Ўзбекистонда 170 дан ортиқ маданият объекти хусусий бошқарувга ўтказилади

Ўзбекистонда 170 дан ортиқ маданият объекти хусусий бошқарувга ўтказилади
Маданият ва санъат соҳасидаги 170 дан ортиқ давлат объекти фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан хусусий бошқарувга ўтказилади, дея хабар қилмоқда Адлия вазирлиги.

Қайд этилишича, «Маданият ва санъат соҳасидаги давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган 172 та давлат мулки объектининг рўйхати тасдиқланди.

Қарорга асосан, маданият марказлари, истироҳат боғлари ва бошқаларни ўз ичига олган объектлар ўз фаолият турларини сақлаб қолиш шарти билан ўтказилади.

Ташаббускорларга маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган:
- хизмат кўрсатиш;
- кичик ишлаб чиқариш;
- савдо фаолияти турлари билан шуғулланишга рухсат этилади.

Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан келишмасдан уларнинг тизимидаги кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кўчмас мулкларини хусусийлаштириш ва ер майдонларини маҳаллий ҳокимликлар захирасига олишга рухсат берилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонда 170 дан ортиқ маданият объекти хусусий бошқарувга ўтказилади