4 342
Феруза Норматова режиссёрлар нима сабабдан сериал тугамасдан актрисаларни «ўлдириб юборишини» айтди (видео)
Фото: YouTube
Актриса Феруза Норматова баъзи бир сериалларда суратга тушганидан афсусланиши, сериал оммалашгач, режиссёрларнинг турли ўйинлари чиқиб қолиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда актриса YouTube’даги Yashin TV каналига берган интервьюсида маълум қилди.
- "Ўйнаган ролларимдан афсусланган вақтларим бўлган. Ичимдаги гапларни жойи келганда айтиб олай. Бир лойиҳани бошлаймиз: сценарий ёқса, у лойиҳада ўзимни тасаввур қила олсам, шу образда нимадир қила олсам, кўзим етса лойиҳага рози бўламан.
Сериал суратга олиниб, яхши даражага келади, телеканалларга чиқиб, YouTube’да катта қизиқиш билан томоша қилинади. Одамлар яхши қабул қила бошлагач, режиссёрлар актрисага пул бергиси келмай қолади. Баъзи шунақа режиссёрлар бор. «Бу ишни мен қиляпман-ку, бу актрисани мен танитяпман-ку. Хоҳлаган вақтимда бу актрисани ўлдириб юбориб, касал қилиб ёки чет элга чиқариб юбориб, ўрнига бошқа актрисани оламан, ўйнаб кетаверади», дейди. Ёки умуман бошқа сюжетлар ўйлаб топилади ва сериал бошқа томонга кетиб қолади.
Бу нарса кўп бўлди. Кейин сериалнинг рейтинги тушади. Гап менда эмас, томошабин бош қаҳрамонга ўрганади, энди бош қаҳрамон ярмидан йўқ бўлиб, бошқалар биринчи даражага чиқмоқда.
Баъзи режиссёрларимиз мени алмаштириб, ўрнимга бошқа актриса ўйнатди. Аммо ўша сюжет давом этмоқда. Актрисага пул бергиси келмаслигидан шундай қилишмоқда. Одамлар «Феруза Норматова қани, нима бўлди, нега бунақа бўлди?», дейишмоқда. Халқнинг шунча гапини эшитгандан кўра, ўша пулни бер. Бир лойиҳани бошладингми, ўшани охиригача давом эттир, тугат. Шунақа режиссёрларнинг муносабатини кўриб, йўқ жойдан импровизация қилиб ўйнаганимга афсусланиб кетаман. Режиссёр ўзининг ишига жиддий ёндашмайди. Ҳайрон бўлиб қоламан, шу лойиҳага келганимдан афсусланаман", - деди Феруза Норматова. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди