
«Титаник» юлдузи Кейт Уинслет Observer Magazine нашрига берган интервьюсида «Аватар 2» фильмининг суратга олиш жараёнидаги тафсилотлар билан бўлишди.

Фото: People Talk
Сув остида бўлишни жуда ҳам ғаройиб деб атаган актриса, бу вақтда киши ҳеч нарса ҳақида ўйламасдан, шунчаки рўпарасидаги пуфакларни томоша қилиш мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган. «Сув юзасига чиққанда биринчи бўлиб мен тирикманми, деб сўраганман. 7 дақиқа сув остида бўлганимдан кейин ўлганман, деб ўйлаганман».
Кейт, Жеймс Кэмероннинг блокбастерида Ронал ролини ижро қилиш учун фридайвинг (сув остида нафас олмай туриш) билан махсус шуғулланган. Бу борада унга турмуш ўртоғи Нед Рокнролл ёрдам берган.
«Бу жуда ҳам ажойиб бўлган, мен ўзим билан фахрланганман. Эҳтимол, ҳеч қачон қайта бунинг уддасидан чиқа олмайман. Натижага тўрт ҳафта давомида зўр бериб ишлагандан кейин эришганман. Бироқ менга бу жуда ҳам ёққан», — деган Кейт.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар