date
views 6 950

Томошабинни «экранга михлаб қўядиган» турк сериаллари (фото)

Томошабинни «экранга михлаб қўядиган» турк сериаллари (фото)
Бутун дунё бўйлаб турк кино ижодкорлари томонидан суратга олинган лойиҳаларга бўлган талаб кундан кунга ошиб бормоқда. Дам олиш кунлари ва кечки ҳордиқ чиқариш учун қандай сериал кўрсам экан, деб бош қотирадиганлар учун қизиқарли воқеалар ривожидан ташкил топган ва маҳоратли актёр ҳамда актрисалар иштирок этган ижод намуналарини тавсия қиламиз.

«Қаҳратон»

Фото: Cosmopolitan
«Севги изтироби» ижодкорлари томонидан суратга олинган мазкур сериалда мухлислар Феруза исмли оддий турк қизи ҳақидаги воқеаларга гувоҳ бўлади. Қиз отасининг қамоққа олинишига сабабчи бўлган одамнинг ташкилотига ишга киради. Янги иши сабаб Феруза бундан бир неча йил аввал бесабаб йўқ бўлиб қолган собиқ севгилиси билан учрашади. Шундан кейин қиз нафақат оила аъзолари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиши, отасини қутқариши, балки севгиси учун ҳам курашишига тўғри келади.

«Элчининг қизи»

Фото: Cosmopolitan
2019 йилда тақдим қилинган «Элчининг қизи» мухлислар қалбидан жой олишга улгурган сериаллардан саналади. Унда бадавлат оиланинг қизи ва оддий оиланинг ўғли бир-бирига кўнгил қўяди. Аммо кунлардан бир куни қаҳрамон қиз Наре изсиз йўқ бўлиб қолади. Севгилисини йўқотган Санжар ҳаётини тубдан ўзгартиришга қарор қилади. Бир вақтлар отаси ишлаган корхонада раҳбар бўлишга эришади ва бошқа бир қизга уйланмоқчи бўлади. Уларнинг тўйи куни собиқ қайлиғи Наре пайдо бўлади. Жуфтлик турли қийинчиликларни бошдан кечиради, аммо бир-бирига бўлган севгиси асло сўнмайди.

«Беқарор»

Фото: Cosmopolitan
2019 йилда суратга олинган мазкур сериал нафақат Туркия балки бошқа мамлакатларда ҳам машҳурликка эришган. Унда нафратдан туғилган севгига асосланган воқеалар ривожини кўриш мумкин бўлади. Миран исмли қаҳрамон оиласининг қасосини олиш учун Реян исмли қизга уйланмоқчи бўлади. Унинг шаъни ва фамилиясига лой чаплашни режалаштирган йигит ўзи билмаган ҳолда қизга боғланиб қолади.

«Шимол юлдузи»

Фото: Cosmopolitan
Мазкур сериал ҳам севги ва нафрат ҳақида ҳикоя қилади. Унда бир қишлоқда туғилиб ўсган йигит ва қиз турмуш қурмоқчи бўлади. Аммо ҳаммаси йигитнинг Истанбулга кетиб, бошқа қизни севиб қолганидан кейин ўзгаради.

«Фарҳод ва Ширин»

Фото: Cosmopolitan
Толга Сариташ ва Лейла Танлар ижросини шунчалик қойиллатганидан томошабин ўз муаммоларини унутиб, уларнинг муносабати учун қайғуриши мумкин. Келиб чиқиши жиҳатидан турли оиланинг фарзанди бўлган ёшларнинг муҳаббатига уларнинг қариндошлари қаршилик қилади. Жуфтлик эса севгисини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлади.

«Азиза»

Фото: Cosmopolitan
Ҳаётини барбод қилган одамлардан қасд олишга қарор қилган қиз исмини ўзгартиради. Ўч олишга аҳд қилган қиз душман оиланинг аъзоларидан бирини яхши кўриб қолади.

«Ҳалқа»

Фото: Cosmopolitan
Сериалда ғалати ҳодиса сабаб учрашиб қолган икки йигит бундан бир неча йиллар аввал амалга оширилган жиноят учун зўравонлар гуруҳи раҳбарини топиб, қилмиши учун уни жазоламоқчи бўлади. Аммо бу йўлда улар турли кутилмаган ҳодиса ҳамда қийинчиликларга дуч келади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Томошабинни «экранга михлаб қўядиган» турк сериаллари (фото)