23:58 / 21.03.2021
3 266

Зиқна эмас, тежамкор: камтарона яшайдиган ва кўп пул сарфламайдиган юлдузлар (фото)

Зиқна эмас, тежамкор: камтарона яшайдиган ва кўп пул сарфламайдиган юлдузлар (фото)
Машҳурлар қандай қилиб кўп пул ишлашни ҳамда уларни сарфлашни ҳам билади. Бироқ уларнинг орасида тежамкорликдан дарс оладигани ҳам бор. Бугунги қаҳрамонлар ҳам худди шундай. Улар арзон кийимлар сотиб олади. Сотувчилардан чегирмалар сўрайди, жамоат транспортидан фойдаланади ҳамда арзон машиналарда ҳаракатланади.

Риз Уизерспун

Фото: Cosmopolitan
Риз Уизерспун – гонорари билан фахрланишдан кўра, даромадидан уяладиган юлдузлардан биридир. Актриса «қора кун»и учун пулини тежаб, эҳтиёткорлик билан сарфлайди. Буни Ризнинг осуда туманда жойлашган кичкинагина уйда яшаши, қиммат сумкани бир неча йиллаб тутиши, ўзи реклама қилган косметика воситаларидан фойдаланишидан ҳам билиб олиши мумкин. У ортиқча пул сарфлашни маънисиз ҳашамат деб билади. Шунингдек, актриса болалар учун ҳам энг керакли нарсаларни сотиб олади ва уларни эркалатиб юбормасликка ҳаракат қилади. Ҳаттоки Янги йил байрами учун оддий ўйинчоқлар совға қилиб, бу орқали уларни молиявий интизомга ўргатишини тан олган.

Роберт Паттинсон

Фото: Cosmopolitan
Актёр қиммат кўйлак ва шимдан кўра, бейсбол кепкаси, жинси шим ва оддий футболка кийишни афзал кўради. Шунинг учун ҳам у «Сумерки» картинаси тугаши билан ундаги костюмларни дарҳол кимошди савдоси орқали сотиб юборган. Паттинсон жамоат транспортидан фойдаланади. Ва бу орқали у билан учрашишни истайдиган мухлисларини ҳам хурсанд қилади. У байрамларни ҳам камтарлик билан нишонлайди. Арзон клубларга боради ва уйига барча қаторида жамоат транспортида қайтади.

Киану Ривз

Фото: Cosmopolitan
Киану ҳам камтарлик борасида ҳамкасбларидан қолишмайди: жамоат транспортидан фойдаланади, уй сотиб олмайди, оддий кийим кияди, кўп вақтини меҳмонхонада ўтказади ҳамда йўл бўйидаги кафелардан гамбургер истеъмол қилади. Актёрнинг биографиясидаги энг таъсирли воқеа – бу уйсиз одамнинг ёнида ўтказган куни эди. Киану уни гамбургер ва ичимлик билан меҳмон қилиб, суҳбатлашган. Шу тарзда актёр юлдузлик касалига чалинмаганини яна бир бора исботлаган.

Аврил Лавин

Фото: Cosmopolitan
Аврил Лавин кийимларини иккинчи қўл дўконлардан харид қилади. Бу унинг ўзига хос услуби ҳисобланади. Бироқ мухлислар ҳам унга тақлид қилиш учун кийилган либосларни сотиб олиши шарт эмас. Айнан унинг қиёфасини такрорламоқчи бўлганлар учун 2008 йил Аbbey Dawn кийим-кечак дўконининг либослари 20 дан 50 долларгача нархни ташкил этган.

Сара Жессика Паркер

Фото: Cosmopolitan
Сара ёшлигиданоқ пул тежашга одатланган. Ўқитувчи ва юк машинаси ҳайдовчиси оиласида қиммат нарсалар ҳақида ўйлаш одати йўқ эди. Машҳур актриса ҳанузгача даромадининг ҳар бир чақасини тежайди ва фарзандларини ҳам бунга ўргатади. Шунингдек, у қимматбаҳо ресторан таомларидан кўра, уйда пиширилган овқатни яхши кўради.

Мадонна

Фото: Cosmopolitan
Мадонна ўзини ҳашамдор либослар, қимматбаҳо машинадан чеклашга одатланмаган. Аммо унинг атрофидагилар кўп нарсага гувоҳ бўлган. Юлдуз тежамкорлик борасида анчагина пишиқ. Унинг ёрдамчи ва мусиқачиларига ҳақ тўлашида тежамкорлиги яққол намоён бўлади. Ҳаттоки барча телефон харажатларини ҳам уларнинг маошидан ушлаб қолади.

Сара Мишель Геллар

Фото: Cosmopolitan
Сара ҳеч қачон энг бой юлдузлар рўйхатига кира олмаган. Юлдуз арзон маҳсулотларга купонни газеталардан кесиб олиб, кийимларни ҳам шу тарзда сотиб олади ва уларни кимёвий тозалашга ҳам олиб боради. У фарзанд тарбиясида ҳам энагадан фойдаланмаган. Суратга олиш ишларида унга ҳамиша турмуш ўртоғи ёрдам бериб келади.

Женнифер Лоуренс

Фото: Cosmopolitan
Купонлардан фойдаланадиган яна бир юлдуз. Женнифер ҳеч қачон меҳмонхона барларига буюртма қилмайди. Чунки нархлар дўконга нисбатан анча қимматлигини билади. У кўпроқ чегирмалар излаб, дўкон айланади, IKEA компаниясига мебеллар буюртма қилади ва бир неча йил аввал сотиб олган Volkswagen машинасини бошқаради.

Кира Найтли

Фото: Cosmopolitan
30 яшар Кира ҳар йили ўзининг харажатлари учун маълум суммани белгилайди. Масалан, 2012 йилда бу 50 минг долларни ташкил этган. Бундан ташқари, унинг турмуш ўртоғи Жеймс Райтон билан ҳам никоҳ тўйи жуда камтарона тарзда нишонланган. Кира тўйдан кийган оқ либосини кейинчалик бошқа тадбирларда ҳам кийганини кўриш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Зиқна эмас, тежамкор: камтарона яшайдиган ва кўп пул сарфламайдиган юлдузлар (фото)