Фото: Getty Images
Кўча рассоми Бэнксининг Game Changer номли композицияси Christie’s кимошди савдосида 16,758 миллион фунт-стерлингга сотилди, деб ёзмоқда Meduza.
Асарнинг эстимейти, яъни бошланғич нархи 2,5–3,5 миллионни ташкил қилган. Сотувдан тушган маблағларнинг ҳаммаси хайрия ташкилотлари ва касалхоналарга йўналтирилади.
[media=https://www.instagram.com/p/B_2o3A5JJ3O/?utm_source=ig_embed]
CNN нашрининг хабар қилишича Game Changer Бэнкси асарлари орасида энг қиммат нархга баҳоланган суратга айланди. Бу борада аввалги рекорд 2019 йилда ўрнатилган, ўшанда рассомнинг Devolved Parliament («Топширилган Парламент») деб номланган асари Sotheby’s аукционида 9,9 миллион фунтга сотилганди.
Фото: Wikipedia
Бэнкси картинани 2020 йил май ойида коронавирус пандемияси сабаб эълон қилинган локдаун даврида чизган ва асарни Саутгемптон шаҳридаги шифохонага совға қилганди. Асар остига барча тиббиёт ходимларига миннатдорлик сўзлари ёзиб қўйилган. Тасвирий санъат намунаси кимошди савдосида сотувга қўйилгунига қадар бир неча ой давомида шифохона биносидаги деворда турган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миразизбек Мирзаҳалилов "Губернатор кубоги" турнирида ўз жангини ўтказди

1,1 млрд. сўмлик “салқин ичимликлар” операцияси фош этилди

Божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган 4 млрд. сўмлик товарларни фош этишди

Фаррух Тошпулатов: Ангрен шаҳар бўлим бошлиғи М.Юсуповага нисбатан текширув ишлари якунланди

Марказий Осиё дербисида имкониятлар қандай? Ёхуд терма жамоа устозининг Саудиядаги режалари ҳақида

Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?

Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди

Вазир қонунлар ҳаммага бирдек қўлланиши кераклиги ҳақида гапирди