22:18 / 25.04.2021
4 823

Зарнигор Ғаниева Мирза Азизовнинг «Қодирхон» сериалидаги иш жараёнларини хотирлади (видео)


Актриса Зарнигор Ғаниева Мирза Азизовнинг сўнгги фильми бўлиб қолган «Қодирхон» сериалидаги жараёнлар, ўзбекчиликка тўғри келмайдиган ролни Мирза Азизовнинг маслаҳати билан ўйнагани, устозининг унга берган маслаҳатларини хотирлади.

Актриса бу ҳақда YouTube’даги YashinTV’га берган интервьюсида гапириб берди.

‘Қодирхон’ сериалидаги ўйнаган жойим жуда хунук, ўзбекчиликка тўғри келмагани сабабли съёмка жараёнида қийналардим. Режиссёр ‘елкасига бош қўйинг, қучоқлаб олинг, деганларида ‘Мирза ака, менинг оилам йўқ, лекин сизнинг оилангиз, Тожибар опам сериални кўриб, рашк қилиб, аразлаб қолмайдиларми?» деганман. ‘Йўқ, бу санъат, санъатда ҳамма нарса бўлади, жиннини ҳам, ўғрини ҳам, тўғрини ҳам ўйнаб беришингиз керак’, дегандилар.

‘Хижолат қилаётган бўлсангиз, мени отангиздек кўринг, отангиздек елкамга бошингизни қўйинг, қизига дадаси мошина олиб берса, югуриб бориб дадасини қучоқлайди, сиз шунақа тасаввур билан ижро қилинг, дердилар. ‘Фикрингизни ҳеч қачон нотўғри қилманг, сиз фикрингизни нотўғри қилсангиз, халқнинг ҳам фикри бузулиши мумкин’, дердилар. ‘Зарнигор, сиз билан роль ўйнаб қийналмадим, хурсандман сиз билан роль ўйнаганимга’, дегандилар.

Ўтган йили, карантин пайтида ‘Қодирхон’ сериалида барча жамоамиз бир дачада 15—20 кун қолганмиз. Мирза аканинг жамоамизда борлигига шукр қилганмиз. Тўғри, қаттиқ гапирган вақтлари ҳам бўлган, аммо улар билганларини, тажрибасидан келиб чиқиб гапирганлари учун хафа бўлмас эдик.

‘Мирза ака, ‘Қодирхон’даги ролимдан кейин ҳамма мени ‘бировни эрини қучоқлаяпти’, дейишади. ‘Ўғилларим ҳам қабул қилмаса керак’, деганимда ‘агар бошқа инсонларнинг фикри билан юрсак роль ўйнолмаймиз, ‘Тубанлик’даги ролимдан сўнг бозорда юзимга нарса отишган’, дедилар.

‘Улар ҳаётда қандай инсонлигимизни, юрагимиздагини билишмайди, ўйнаган ролимизга қараб ёмон кўришади’, дедилар. Шу гапларидан сўнг кучли инсон бўлишга ҳаракат қилганман.

Уларнинг вафот этганларини съёмкада эшитиб, довдираб, ғалати бўлиб қолдим. Шок ҳолатга келиб қолиб, роль ўйнашга қўлим ҳам бормади. Ҳаётимда ниманидир йўқотгандек бўлдим, - деди актриса, хонанда Зарнигор Ғаниева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Зарнигор Ғаниева Мирза Азизовнинг «Қодирхон» сериалидаги иш жараёнларини хотирлади (видео)