Яна бир тарихий фильм катта экранларга чиқиш арафасида (фото)

Яна бир тарихий фильм катта экранларга чиқиш арафасида (фото)
8 майдан юртимиз кинотеатрларида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан яратилган «Мерос» фильми томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Фильмда бош ролларни Фотиҳ Насимов ва сўнги пайтларда бир неча роллари билан томошабинлар назарига тушган маҳоратли актриса Ойсанам Юсуповалар ижро қилган.
Яна бир тарихий фильм катта экранларга чиқиш арафасида (фото)
Унда ўзбек ва қозоқ халқлариниг қадимий дўстлиги, анъаналари ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмда қозоқ йигити одатларига кўра, Айгулни олиб қочиб кетади ва унга уйланади. Вақт ўтиб уруш сабаб Айгул турмуш ўртоғидан ажралади. Сўнгра ўзбек йигити Бахшуллони учратиб қолади. Хўш, Бахшулло ва Айгулнинг кейинги тақдирига қизиққан бўлсангиз, фильмни ўзингиз кўрганингиз маъқул!
Яна бир тарихий фильм катта экранларга чиқиш арафасида (фото)
Янги кинокартина ўзбек ва қозоқ томошабинларига бирдек манзур бўлишига шубҳа йўқ.
Яна бир тарихий фильм катта экранларга чиқиш арафасида (фото)
Ижодий жамоа — фильм сценарий муаллифи ва режиссёр Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, композитор Дмитрий Янов-Яновский, постановкачи рассом Фазлиддин Турдиев.
Яна бир тарихий фильм катта экранларга чиқиш арафасида (фото)
Яна ролларда Рустам Каримов, Мунаввара Абдуллаева, Ғайрат Ҳусайинов, Бобур Айтбагамбетов ва бошқалар қатнашган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар