16:13 / 04.06.2021
5 709

Таниқли турк актрисаси Туба Буюкустун Dior брендининг юзига айланди


Фото: Instagram / @tubabustun.official
Машҳур актриса Туба Буюкустун Туркиядаги вакил сифатида Dior бренди билан шартнома имзолади, деб ёзади «RusTurkey.com».

Хабарларга кўра, Туба Буюкустун узоқ музокаралардан кейин унга таклиф қилинган шартномани имзолади. Эндиликда у ҳам реклама компаниясида иштирок этадиган Голливуд юлдузлари билан бирга Dior брендининг юзига айланди. Маълум бўлишича, актриса таниқли француз бренди билан ҳамкорлик қилишга дарҳол рози бўлмаган. Бунга сабаб эса унинг иш юзасидан ўта бандлиги эди.

Буюкустуннинг мухлислари актрисанинг реклама компаниясида иштирок этиши ҳақидаги хабарни мамнуният билан қабул қилди, чунки у жаҳонга машҳур бренднинг вакили образига мукаммал тарзда мос келади.

Эслатиб ўтамиз, Туба «Эмми» мукофотига номзод бўлган биринчи турк актрисаси. 2018 йилда Туба Туркиянинг энг яхши учта актрисасининг бири деб тан олинган. Моделлик фаолияти билан ҳам шуғулланувчи актриса ўзбек томошабинларига «Арғувонлар остида», «Осиё», «Пул ва гул ишқи», «Жасур ва гўзал» ҳамда «Элчининг қизи» сериалларидаги образлари орқали таниш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Таниқли турк актрисаси Туба Буюкустун Dior брендининг юзига айланди