16:00 / 13.06.2021
1 705

Ноёб Катта Лангар Қуръони Ўзбекистонда реставрация қилинди (фото)

Ноёб Катта Лангар Қуръони Ўзбекистонда реставрация қилинди (фото)

Ўзбекистонда сақланиб келинаётган VIII асрга оид Катта Лангар Қуръони саҳифалари Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева бошчилигида реставрация қилинди.

Катта Лангар Қуръонини реставрация қилиш ишлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг реставрация лабораториясида олиб борилган.

Жараёнда Лувр музейи реставраторлари Аксел Дело ва Ауреля Стрери, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасининг мудири Камолиддин Маҳкамов ва кутубхонанинг етакчи мутахассиси, реставратор Саидраҳмат Икромов, Ўзбекистон миллий кутубхонаси консервация ва реставрация бўлими бош мутахассиси Шуҳратиллоҳ Пўлатов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг Маданий ҳамкорлик бўлими бошлиғи Бобур Мирзо Саёмов иштирок этган.
В Узбекистане завершили реставрацию фрагмента уникального рукописного Корана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Реставрация уч босқичда амалга оширилди. Лойиҳага таклиф қилинган франциялик мутахассислар унинг 3-босқичи учун салкам 15 ой деганда Тошкентга қайтиб келиб, махсус пресс остида турган Катта Ланган Қуръони саҳифалари реставрациясини якунлашди.
В Узбекистане завершили реставрацию фрагмента уникального рукописного Корана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
Жамғарма бошқарув раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева қадимий мусҳаф эндиликда яна кўп асрлар бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлиб қолишини таъкидлаган.
В Узбекистане завершили реставрацию фрагмента уникального рукописного Корана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2021
"Катта Лангар Қуръони саҳифалари яна кўп асрлар нафақат биз – ўзбекистонликлар, балки бутун дунё мусулмонлари, бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлиб хизмат қилади, деган умиддамиз", - деди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.

Маълумот учун, реставрация ишлари 2019 йилда бошланган эди. Катта Лангар Қуръони .Бугунги кунда Ўзбекистонда Катта Лангар Қуръони қўлёзмасининг 17 та саҳифаси мавжуд. Мусҳаф VIII асрда битилган деб ҳисобланади, унинг чарм муқоваси XIV асрга тегишли. Арабий ёзув усулларининг энг қадимий турларидан бўлган кўфий-ҳижозий хатида битилган қўлёзма ошланган бузоқ териси – пергаментга муҳрланган. Саҳифаларнинг ўртача ҳажми – 53х35 см.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Ноёб Катта Лангар Қуръони Ўзбекистонда реставрация қилинди (фото)