16:46 / 17.06.2021
8 261

Сардор Мамадалиев устоз санъаткор уни тўйда камситгани ҳақида гапириб берди (видео)


Фото: «Дарё»
Хонанда Сардор Мамадалиев «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Сардор Мамадалиев суҳбат давомида устоз санъаткор уни тўйда камситгани ҳақида гапириб берди.

"Раҳматли Раҳматилла Мирзаев ҳаёт эдилар. Тўйда даврани улар олиб бораётгандилар. Жойлари жаннатдан бўлсин, илоҳим. Улар ростдан ҳам мухлисим бўлган эканлар. Мана эркакча овоз, бу хонандани радиоларда эшитиб, ким экан, деб юрардим, деб тантанали эълон қилиб, кўкларга олиб чиққан вақтда бир устоз санъаткоримиз келиб, олиб чиқиб ташламайсизларми фонограмма айтадиган муттаҳамни, деганлар. Кимлигини айтмайман, ўшанда у санъаткор дилимни қаттиқ оғритган, лекин у санъаткорнинг ижоди жуда ҳам яхши.

Ҳар битта дилда Аллоҳ яшайди, иложи борича дилозорлик қилмасликка ҳаракат қиламан. Ичимда у санъаткорга жавоб бер, деган фикр ҳам ўтди, аммо энди чиқаётган ниҳол эдим, пуф деса, учиб кетаман. Беодобдан одоб ўрган дейди-ку, мен у устоз санъаткордан одобни ўрганганман", - деди Сардор Мамадалиев.

Маълумот учун, Сардор Мамадалиев 1985 йил 10 октябрь куни Наманган вилояти, Чуст туманида дунёга келган. «Халқлар дўстлиги» саройида тўққиз маротаба яккахон концерт дастурини тақдим этган. Оилали, икки фарзанднинг отаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сардор Мамадалиев устоз санъаткор уни тўйда камситгани ҳақида гапириб берди (видео)