
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова фаолияти давомидаги энг хит қўшиғини айтиб ўтди. Унинг айтишича, шу пайтгача ундан зўрини ярата олмаган.
«Ҳозиргача «Ўзбекистон» қўшиғидан яхшисини ярата олмаяпман. Бу қўшиқ менинг «фишкам» ва энг хит қўшиғим, ёшлар ва спортчилар мадҳиясига айланган», деган хонанда.
Унинг айтишича, баъзи пайтларда тадбирларга чақиришганда фақат шу қўшиғини ижро этишни сўрашади.
Эслатиб ўтамиз, «Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон» қўшиғи 2000 йилда ёзилган ва шу заҳоти машҳурликка эришган. Қўшиқ матни шоир Муҳаммад Юсуфга тегишли.
Юлдуз УсмоноваЎзбекистон халқ артистиэнг хитқўшиқ фаолиятиёшларнинг мадҳиясиМуҳаммад Юсуф Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар