12:30 / 26.08.2021
2 809

5 йил олдин олиб чиқиб кетилган ноёб буюмлар Ўзбекистонга қайтарилди

5 йил олдин олиб чиқиб кетилган ноёб буюмлар Ўзбекистонга қайтарилди
Бундан беш йил аввал номаълум шахс томонидан олиб чиқиб кетилган ноёб қўлёзма ва буюмлар Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан яна Ўзбекистонга қайтарилган.

Россиядан қайтарилган ноёб тарихий-маданий бойликлар Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази фондига расман топширилган. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши Маданият вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон учун маданий аҳамиятга эга бўлган 29 та қўлёзма ва 16 та сопол буюм 2016 йилда қонунбузар томонидан яширинча олиб чиқиб кетилган.

Мазкур ашёлардан 9 дона қўлёзма ва китоблар араб, форс, туркий тилларда ёзилган диний матнлар ва шеърий асарлар бўлиб, тахминан 1644-1880 йиллар даврида яратилган, 16 дона сопол буюмлардан 3 таси эса ўрта асрлар ва янги даврдаги ( XV-XVII асрлар) Самарқанд кулолчилик мактабига мансуб.

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари У.Қодировнинг таъкидлашича, сўнгги 5 йил давомида республика божхона органлари томонидан 450 га яқин қўлёзма асарлар, ноёб танга ва бошқа осори-атиқалар ушлаб қолинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 5 йил олдин олиб чиқиб кетилган ноёб буюмлар Ўзбекистонга қайтарилди