07:00 / 29.08.2021
2 429

Ўзбекистонда Foreign Languages телерадиоканали ташкил этилади

Ўзбекистонда Foreign Languages телерадиоканали ташкил этилади
«Foreign Languages хорижий тиллар телерадиоканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори (546-сон, 2021 йил 27 август) қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги «Оилавий» телеканали негизида хорижий тилларга ихтисослаштирилган Foreign Languages хорижий тиллар телерадиоканали ташкил этилади.

Телеканал ўз дастурларини бир кеча-кундузда, 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади, бунда ҳар куни камида 3 соат эфир вақти хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.

Болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарлар дубляжсиз, асл тилида, зарур ҳолларда ўзбек, инглиз ва рус тилларида титрли таржима қилган ҳолда эфирга узатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонда Foreign Languages телерадиоканали ташкил этилади