22:07 / 07.09.2021
4 773

«Уммон» гуруҳининг собиқ вакиллари ҳозир қандай ишлар билан шуғулланишмоқда? (видео)

«Уммон» гуруҳининг собиқ вакиллари ҳозир қандай ишлар билан шуғулланишмоқда? (видео)
Фото: «Дарё»
«Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Шоҳрух Исамуҳаммедов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Шоҳрух Исамуҳаммедов суҳбат давомида «Уммон» гуруҳи йигитлари бугунги кунда қандай ишлар билан шуғулланаётгани ҳақида гапириб берди.

- "Ҳозирги кунда шеригимиз билан биргаликда ишлаб чиқариш билан шуғулланяпман. Пластмасса идишлар, болалар ўйинчоқлари, тоғоралар, хуллас, шунга ўхшаган рўзғор ва хўжалик буюмлари ишлаб чиқаряпмиз. Бу иш бошланганига ярим йилча бўлиб қолди.

Бундан ташқари, уй олди-сотдиси, офис сотиб олиб, таъмирлаб, кейин уни ижарага бериш хизматимиз ҳам бор. Бу иш билан анчадан буён машғулман, аммо бу ҳақида ҳеч қаерда гапирмас эдим.

Гуруҳимиз йигитлари билан биргаликда ҳам шу ишлар билан шуғуллансак бўларди. Ўн йил бирга бўлганмиз, пул катта тушгани билан у пуллар учга бўлинганида жуда катта миқдор бўлмасди. Бизнесга ҳам каттароқ пул керак эди. «Уммон» бренди билан сув ишлаб чиқаришни ҳам ўйлаганман. Лекин бу ҳам ғоялигича қолиб кетган.

Жасурнинг PlayStation’и борлигини биламан, бундан ташқари ҳам бошқа ишлари бор. Очиғи бир-биримизнинг тирикчилик ишларимизга кўп ҳам аралашавермаймиз. Instagram тармоғидаги саҳифасини ҳам қори болага совға қилиб юборган.

Зоҳид ижод билан банд. Шоу-бизнесдаги фаолиятини давом эттирмоқда.

«Уммон» гуруҳи номига ҳозиргача ўзимиз эгамиз. «Бир марта шу номни бизга беринг, гуруҳ номи билан ижод қилмоқчимиз», деб келишган эди. «Йўқ, қанақасига, беролмаймиз», деганман", - деди тадбиркор, «Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси Шоҳрух Исамуҳаммедов.

Маълумот учун, «Уммон» гуруҳи Зоҳид Рихсиев, Жасур Рафиқов ва Шоҳрух Исамуҳаммедов томонидан 2007 йилда ташкил қилинган бўлиб, гуруҳ тўлиқ таркибда 2018 йилгача ижод қилган. «Уммон» гуруҳининг яккахони сифатида фаолият юритаётган Шоҳрух Исамуҳаммедов 2020 йилда шоу-бизнесни тарк этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Уммон» гуруҳининг собиқ вакиллари ҳозир қандай ишлар билан шуғулланишмоқда? (видео)