Фото: «Дарё»
Zo‘r TV бошловчиси, «Аристократлар» кулги жамоаси сардори Жаҳонгир Хўжаев ўзининг шогирди ва ҳамкасбига уйланмоқда.
Бу ҳақда Жаҳонгир Хўжаев «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида маълум қилди.
- "Уйланиш жараёни ҳозир 99 фоизда турибди, 100 фоиз бўлганида бемалол, «каррилаб» айтиб юборсам яхши бўларди. Худо хоҳласа, дуо қилиб туринглар, насиб бўлса, 2021 йилда тўйимиз бўлади. Бу ҳақда ҳеч қайси интервьюда ҳам гапирмаганман. Ўзимнинг ҳамкасбим, шогирдим билан оила қуряпмиз.
Танишишимиз ҳам қизиқ бўлган. Dance деган кўрсатувга қиз бола бошловчи керак бўлиб қолди. «Диёр билан бошловчилик қиламан» десам, Азиз ака «қиз бола бошловчи топинг», дедилар. Бир қизни танирдим, расмини кўрсатиб «шу қиз бор», дедим, у вақтда кичкина қизча эди. У тасдиқланди ва кўрсатувни бирга олиб бордик.
Қарасам характери яхши, ўзи ҳам яхши қиз экан. Танишиб, бир-биримизни билиб, шу кунгача етиб келдик. Худо хоҳласа, шу йилда тўй қилсак, янги ҳаёт, янги мақсадлар бошланади.
Ҳозир фотиҳа тўйи бўлиб ўтди. Худо хоҳласа, ҳамкасбим Асал Абдуллаева билан октябрь ёки ноябрь ойида тўйимиз бўлиб ўтади", - дейди актёр, бошловчи, продюсер Жаҳонгир Хўжаев.
Маълумот учун, Жаҳонгир Хўжаев 1995 йил, 22 август куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган. «Аристократлар» кулги жамоасининг сардори, «Реал хит» кўрсатуви бошловчиси. Режиссёр сифатида «Пайғамбар ошиғи Ҳасан» қисқа метражли фильмини суратга олган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига тўлиқ таркибда боради
Россия кучлари Украина қўмондонлари тўпланадиган марказга зарба берди