08:00 / 13.09.2021
2 642

Том Крузни деб сигирлар подаси ҳушидан кетди (видео)

Том Крузни деб сигирлар подаси ҳушидан кетди (видео)
Фото: «Wallpapercrafter.com»
Том Круз иштирокидаги «Имконсиз топшириқ» фильмини суратга олиш жараёнида сигирлар ҳушидан кетди. Сигирлар подаси билан боғлиқ ҳодиса Aнглиядаги миллий боғ ҳудудида юз берди: у ерда тасвирга олиш гуруҳи фильмнинг еттинчи қисми устида ишлаётганди, деб ёзади The Sun.

Сюжетга кўра, эпизодларнинг бирида Итан Хант бош ролини ўйнайдиган Круз парашютда сакраши керак эди. Aктёр тўртта сакрашни амалга оширди. Бу жараён давомида суратга олиш гуруҳи юқори частотали шовқин чиқарувчи қурилмаларни ишга туширишга мажбур бўлди. Бу актёрни сакраш пайтида учувчисиз дронлардан ҳимоя қилиши керак эди.

Aммо чиқарилган ультратовуш шунчалик кучли эдики, атрофдаги ҳайвонларга таъсир кўрсатмасдан қолмади. Яқин атрофда ўтлаб юрган ўнлаб сигирлар ҳушини йўқотди. Ускунани ўчиргандан сўнг ҳайвонлар ўзларига келишди. Ҳодиса хавфига қарамай, маҳаллий аҳоли суратга олиш гуруҳидан шикоят қилмаган. Том Круз Aнглия шимоли-ғарбидаги тоғли ҳудудни яхши кўришини ва у ерда бир неча марта бўлганини тан олди.

Aввалроқ «Имконсиз топшириқ-7» фильмини суратга олиш учун паровозни кўприкдан ташлаб юборишгани ҳақида хабар берилганди. Декорация қурилиши бир неча ой давом этди.

Яқинда Буюк Британияда номаълум шахслар Том Крузнинг элита автомобилини ўғирлаб кетишди. Тахминан 100 минг фунт стерлинг (тахминан 1,5 млрд. сўм) турадиган BMW актёр жойлашган меҳмонхона ёнида ва маҳаллий полиция бўлимидан унчалик узоқ бўлмаган жойда қолдирилганди. Полиция ички кузатув тизими туфайли машинани тезда топишга муваффақ бўлди. Бироқ салондаги актёрнинг қимматбаҳо юки ғойиб бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Том Крузни деб сигирлар подаси ҳушидан кетди (видео)