00:23 / 14.09.2021
3 528

Жаҳонгир Хўжаев «Тундан тонггача» фильми воқеасидан рухсатсиз фойдалангани учун Жаҳонгир Аҳмедовдан узр сўради (видео)

Жаҳонгир Хўжаев «Тундан тонггача» фильми воқеасидан рухсатсиз фойдалангани учун Жаҳонгир Аҳмедовдан узр сўради (видео)
Фото: «Дарё»
Актёр ва шоумен Жаҳонгир Хўжаев «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Жаҳонгир Хўжаев ўзининг навбатдаги Instagram конкурси лавҳасида «Тундан тонггача» фильми воқеасидан фойдаланган эди.

Жаҳонгир Хўжаев суҳбат давомида фильм воқеасидан рухсатсиз фойдалангани учун фильм режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Жаҳонгир Аҳмедовдан узр сўради.

- "Жаҳонгир акам мендан хафа бўлиб қолгандилар. «Фильм воқеасидан фойдаланиш учун рухсат сўрамадинг, Instagram’да ҳам ёзиб қўймабсан», дедилар. Кейин уларни Instagram’да белгилаб қўймоқчи эдим, техник муаммо сабаб имконини қила олмадим.

Йўлда кетаётганда ўйланиб қолдим. Эрта бир куни менинг ҳам фильмимдан кимдир рухсатсиз фойдаланса, уни минг машаққатлар билан суратга олган бўлсам-у, бир оғиз сўрамасдан билганини қилса, менга ҳам алам қилади», дедим.

Жаҳонгир Аҳмедовга «устоз ,минг бор узр, кечирим сўрайман», дедим. Instagram «историяси»га ҳам «фильм режиссёрига миннатдорлик билдираман», деб ёзиб қўйдим.

Жаҳонгир Аҳмедов «Тундан тонггача 3» фильмини суратга оламан, дедилар. «Худо хоҳласа, ушбу фильмни олсангиз, фильмда текинга ўйнаб бераман, бир сўм сўрамайман», дедим. Чунки улар зўр режиссёр, бунақа фильмларимиз жуда кам.

«Тундан тонггача» фильми воқеасидан фойдаланиб тайёрлаган лавҳамиз бир кунда 500-600 минг маротаба томоша қилинди. Ҳайратда қолдим.

Мухлисларимиз фильмни диалогларигача ёддан билиб, фикр ёзиб қолдиришяпти. Кўпчилик кино ўлган, дейди, лекин Алишер ака Дубайдан келсалар, Жаҳонгир Аҳмедов билан «Тундан тонггача 3» фильмини суратга олсак, жуда зўр бўларди
", - дейди Жаҳонгир Хўжаев.

Маълумот учун, «Тундан тонггача» фильми режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан 2010 йилда суратга олинган. Фильмда бош ролларни Алишер Узоқов, Шаҳзода Муҳаммедова, Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Лола Элтоева, Жумадулла Раметов, Шоҳида Узоқова, Асқар Ҳикматовлар ижро этишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жаҳонгир Хўжаев «Тундан тонггача» фильми воқеасидан рухсатсиз фойдалангани учун Жаҳонгир Аҳмедовдан узр сўради (видео)