23:55 / 05.10.2021
2 432

Миллиардернинг бувисини қутқариб, унга турмушга чиққан Кейт Уинслетнинг ажабтовур севги ҳикояси

Миллиардернинг бувисини қутқариб, унга турмушга чиққан Кейт Уинслетнинг ажабтовур севги ҳикояси
Голливуднинг маҳоратли актрисаси Кейт Уинслет 2021 йил 5 октябрь куни 46 ёшни қарши олди. Актрисанинг узоқ кутилган оилавий бахтни – севимли турмуш ўртоғи ва болаларини «олов ичидан олиб чиққани» ҳақидаги севги ҳикоясини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: Reuters
Жеймс Кэмероннинг машҳур «Титаник» фильми намойиш этилиши билан Уинслетнинг машҳурликка эришиши Леонардо Ди Каприо билан муносабатлари ҳақида кўплаб миш-мишларни келтириб чиқарди. Баъзиларнинг айтишича, улар орасидаги ишқий муносабатлар суратга олиш ишлари тугагандан сўнг ҳам давом этган, бошқалар эса буни энди бошланишини тахмин қилган. Афсуски, уларнинг ҳеч бири ҳақ бўлиб чиқмади. Кейт ва Лео умрбод яхши дўст бўлиб қолди. Уинслетнинг ажойиб ижодий фаолияти ҳар доим инглиз актрисасининг мухлисларини ҳайратда қолдирди.

Шунинг учун улар актрисанинг шахсий ҳаётда бахтини топишга уринаётганида, муваффақиятсизликка учраганидан хафа бўлди. Тўғри, у ёшлигида ёзувчи Стивен Тредр билан учрашган. Алоқалар беш йил давом этган ва бу Кейтнинг қалбида ёрқин ва қайғули хотира бўлиб қолган, холос. У билан муносабатларни тўхтатгандан кейин ҳам Стивен ўта оғир касал бўлган пайтда уни қўллаб-қувватлаган.

Фото: Pinterest
Актриса биринчи турмуши режиссёр Жеймс Триплтон учун баъзи нарсалардан воз кечди. У Жеймс ёрдамчи бўлиб ишлаётган «Марокаш экспресси» фильмида суратга тушиш учун «Ошиқ Шекспир» картинасида роль ўйнашдан бош тортган. Уларнинг орасидаги муҳаббат кўпчилик кутганидек никоҳ билан якун топди. Қувноқ Кейт машаққатли меҳнатга қарамай, оилавий фаровонликни яратиш учун қўлидан келганини қилди. 2000 йилда у Мия исмли қизини дунёга келтирди ва бола никоҳни янада мустаҳкамлашига ишонди. Аммо сенсация учун журналистлар Жеймс Триплтоннинг хаёлини бузди. Режиссёр сифатида у, албатта, иккинчи Кэмеронга айланмади. Бироқ оиладаги тенг бўлмаган даромадлар ҳақидаги доимий саволлари уни ажрашиш учун ариза беришга мажбур қилди.

Кейт ва унинг биринчи турмуш ўртоғи – Жеймс Триплтон
Фото: Wday

Эҳтимол, тақдир Кейт Уинслетни шу йўл билан масхара қилгандир. Унинг кейинги турмуш ўртоғи ҳам режиссёр бўлиб чиқди. Бу сафаргиси Голливудда жуда машҳур эди. Сем Мендес ўзининг одоб-ахлоқи, теран фикрлаши ва ёқимли хулқ-атвори билан унинг қалбини забт этди. 2003 йилда жуфтлик Англиянинг гўзал оролида турмуш қурди. Кўп ўтмай Кейт ўғли Алфини дунёга келтирди, бу эса Сем Мендесни жуда хурсанд қилди. Етти йиллик никоҳ ҳам бир зумда ўтиб кетди: шу вақт ичида машҳур инглиз актрисаси фильмларда энг яхши ролларни ўйнади. Лекин уларнинг ҳам никоҳига дарз кетган эди.

Ҳаммаси Сем Мендес ўз рафиқасини Леонардо Ди Каприо билан бирга фильмда роль ижро этиш таклифидан бошланди. Натижада Семни ҳасадгўйлик қийнади, чунки Кейт ҳамда Лео бир-бирига жуда мос эди. Мендес яширишга ҳам уринмаган яна бир сабаб бор. Кейт Уинслетнинг ақл бовар қилмас истеъдоди унинг ғазабини келтирарди ва у нимадан айб топишни билмасди. Шунинг учун у ҳар сафар саҳнада ўз хотинини камситишга уринди. Ва ҳар сафар Леонардо Ди Каприо уни ҳимоя қилди. Ажралиш қийин кечди, Кейт руҳий инқирозни енгиш учун курашиши керак эди.

Кейт ва унинг иккинчи турмуш ўртоғи – Сем Мендес
Фото: «spletnik.ru»

Кейт Уинслет билан содир бўлган ҳамма нарса кейинчалик унинг қалбидаги номаълум самовий кучларнинг мўъжизавий аралашувига ўхшарди. 2011 йилда у болалари билан миллиардер Ричард Брансон оролига дам олиш учун учиб кетди. Тана ва руҳнинг бу байрами деярли бутун минтақани қамраб олган даҳшатли тропик бўрон билан қопланган эди. Тўсатдан Кейт болалари билан яшаётган уйга чақмоқ тушди ва даҳшатли ёнғин бошланди. Ҳамма ваҳима ичида кўчага югурди. Миллиардер Брансоннинг онаси эса олов ичида қолди.

Таҳликали вазиятда фақат Кейт Уинслетгина ўзини қўлга олди, қўрқмай ўзини ёнаётган уй ичига отди ва кекса аёлни олов ичидан олиб чиқди. Миллиардер жасур актрисага чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирди. Унинг ёнида эса Кейт Уинслетга маҳлиё бўлганча жияни Эдвард Смит турарди. Кулгили, аммо қолганлар ёнаётган уйдан оёқ кийимсиз югуриб чиққанида, у кийимларини ва пойабзалини кийишни унутмагани билан актрисанинг эътиборини тортган эди. Шу тарзда биринчи танишув тез орада нозик севги ҳикоясига айланди.

Кейт ва унинг учинчи турмуш ўртоғи – Нед Рокнролл
Фото: Pinterest

Эдвард Кейтга турмушга чиқиш таклифини билдирди. 2012 йилда улар жуда камтарона тўй ўтказди: меҳмонлар бор-йўғи олти киши бўлган. Эдвард Кейт билан баҳсда ютқазиб қўйиб, ўз фамилияси билан хайрлашди ҳамда жаноб Рокнролл деб атала бошланди. Уинслетнинг мухлислари агар у бундай шартга рози бўлган бўлса, рафиқасини ақл бовар қилмас даражада севишини англаб етди. Бироқ Кейт бу ғалати фамилиянинг давомчисини ҳам дунёга келтирди. 2013 йил 7 декабрда туғилган ўғли Беар онасининг талабига биноан танланган фамилияни олди. Кўп йиллар давомида ҳасад қилмасдан, жанжалларсиз ҳақиқий оилавий бахтни кутган Кейт ўз орзусига эришди. Чунки ёнида уни севадиган ва рафиқасининг хоҳиш-истакларини бажаришга тайёр бўлган ишончли ва меҳрибон одам бор.

Фото: Pinterest

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Миллиардернинг бувисини қутқариб, унга турмушга чиққан Кейт Уинслетнинг ажабтовур севги ҳикояси