Актёр ва режиссёр Алишер Узоқов Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросимига таклиф қилинмаганлиги ҳақида видеомурожаат қилган эди. Ижтимоий тармоқларда Алишер Узоқовнинг фестивалга таклиф қилинмагани катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Алишер Узоқов «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимига Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов томонидан таклиф қилинган бўлса-да, нима сабабдан келмагани ҳақида гапириб берди.
- "Халқаро кинофестивалнинг тантанали ёпилиш маросимига таклиф қилиндим. Ҳақиқатан ҳам Фирдавс аканинг ўзлари алоқага чиқиб, очилиш маросимидаги ҳолатни айтиб ўтдилар ва ёпилиш маросимига таклиф этдилар.
Ёпилиш маросимига келолмаганимнинг сабаби эса сафарда эдим. Очиғи, очилиш маросимига таклиф қилишмади, катта эҳтимол билан ёпилиш маросимига ҳам чақиришмаса керак, деб ўйлаб Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига сафарга чиқиб кетган эдим.
Айнан маросим бўладиган кеча сафардан қайтиб келдим, боришга эса улгурмадим. Онам бордилар, онам билан боришга улгурмаганимни айтиб қўйдим. Бориш насиб қилмаган экан", - деди Алишер Узоқов.
Алишер Узоқов Дубайда берган интервьюсидан сўнг норасмий тақиққа учрагани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди. Актёр ушбу маълумотга қуйидагича ойдинлик киритди.
- "Бу ҳақда ҳозир сиздан эшитяпман. Ҳеч қандай тазйиқ, тақиқлар бўлмади. Ватанимиз раҳбари, ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатларида санъаткорларга нисбатан эътибор жуда ҳам кучли, қолаверса, тақиқ деган барча чекловлар бутунлай олиб ташланган. Давлат сиёсатига қарши чиқадиган бирорта раҳбар бўлмаса керак. Бу шунчаки асоссиз гап-сўзлар. Аллоҳга шукр, ҳаммаси жойида, ҳеч қандай чекловлар йўқ. Камнамолигим ўзимга боғлиқ, ҳозирча фақат рол, кино кутяпман", - деди Алишер Узоқов.
Маълумот учун, «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали 28 сентябрь ва 3 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Фестивальнинг биринчи ва сўнгги кунларида тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари бўлиб ўтган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади