Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Бухорода бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида туризм соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.
— Яқинда ЮНЕСКО томонидан Бухоронинг яна 7 та қадимий обидалари Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди. Уларни ҳамда вилоятдаги яна 800 дан зиёд тарихий бойлигимиз бўлган маданий объектларни бирма-бир реставрация қилишни бошлаймиз.
Бунга дастлаб 300 миллиард сўм ажратилиб, маҳаллий ва хорижий олимлар, реставраторлар ва бошқа энг нуфузли мутахассислар жалб қилинади. Айниқса, «Арк қўрғони»нинг бундан 100 йил олдин вайрон қилинган қисмлари қайта тикланади, — деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, 1920 йилда Бухоро амирлиги ҳудудига Фрунзе бошчилигидаги қизил армия бостириб киради. Шаҳар қамали вақтида аэропланлардан бомба ёғдирилади ва шаҳардаги кўплаб бинолар, масжид ва мадрасалар вайрон қилинган эди. Хусусан, Арк қўрғонининг аксарият қисми харобага айланган.
Давлат раҳбари шунингдек Бухорода туризм соҳасида яна бир қатор ишлар амалга оширилишини маълум қилди.
Унга кўра:
- Буюк бобокалонимиз, улуғ аллома Абу Али ибн Сино туғилиб ўсган Афшона қишлоғи туризм шаҳарчасига айлантирилади.
- Бухоро шаҳрида энг замонавий жиҳозланган тарих музейи ташкил этилади ва унда вилоятда мавжуд 130 мингдан зиёд экспонатдан, Бухоро тарихининг энг ноёб дурдоналари жойлаштирилади.
- Бухоро шаҳрида Археология институтининг филиали, Бухоро давлат университетида алоҳида кафедра ташкил этилади.
- Қоракўл туманида «Пойкент – осмон остидаги музей» археологик парки ташкил этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди