18:00 / 04.11.2021
2 179

«У менинг ҳаётимни яширинча барбод қилди» - Бритни Спирс

«У менинг ҳаётимни яширинча барбод қилди» - Бритни Спирс
Фото: GeoTV
Бритни Спирс йиллар давомида у билан бўлган ноҳақликларга онаси айбдор эканини маълум қилди.

Бритни Спирс 13 йилга яқин вақт давомида буткул отасининг назорати остида бўлган. Жеймс Спирс қизидаги руҳият билан боғлиқ муаммо сабаб унга расман васийлик қила бошлаган. Шундан кейин хонанданинг ҳаёти изидан чиқиб кетган. Отаси уни ҳақоратлаган, ортиқча ишлашга мажбур қилган, дори воситалари беришдан ташқари, фарзандли бўлишни ҳам тақиқлаган. Ва ниҳоят жамоатчилик босими остида Жеймс қизига васийлик қилишдан воз кечган.

Бритни Instagram саҳифасига бор ғуборини тўкиб-сочиб пост жойлаган. Маълум бўлишича, унинг онаси Линн Спирсдан ҳам жаҳли чиққан. Дунёда жимгина табассум қилиб турган аёлдан хавфлироқ кимса йўқлигини таъкидлаган қўшиқчининг қўшимча қилишича, отасини васийлик қилишга айнан онаси кўндирган.

Фото: Style Caster
«Отам менга васийлик қилишни бундан 13 йил аввал бошлаган бўлиши мумкин, аммо одамлар бу фикрни онам унга айтганидан бехабар. Мен ҳеч қачон у йилларни ортга қайтара олмайман. У менинг ҳаётимни яширинча барбод қилди», — деб ёзган Спирс.

«Нималар қилганингни жуда яхши биласан, отам васийлик ҳақида ўйлайдиган даражада ақлли эмас, аммо бугун мен янги ҳаётим ҳали олдинда эканини билган ҳолда табассум қиламан», — деган Бритни. Кейинроқ эса хонанда мазкур постини ўчириб ташлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «У менинг ҳаётимни яширинча барбод қилди» - Бритни Спирс