23:13 / 09.11.2021
4 761

Аваз Охун устози Ҳожибой Тожибоевнинг ўлими билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди (видео)

Аваз Охун устози Ҳожибой Тожибоевнинг ўлими билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди (видео)
Фото: «Дарё»
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожибой Тожибоев мухлислари орасида унинг ўлими билан боғлиқ турли гап сўзлар юради.
Ҳожибой Тожибоевнинг шогирди, қизиқчи Аваз Охун «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида ушбу гап-сўзларга ойдинлик киритди.

- "Ҳожибой Тожибоевнинг концертдаги ҳазили учун уришган экан, «подвал»га олиб киришган экан, деган гапларни менга ҳам айтишади. Ҳожибой ака ўзлари касал эди, мазалари йўқ эди. Охирги концертларида қалин жемферлар кийиб, концерт берганлар.

«Устоз, жемферингизни ечиб қўймайсизми», деганимда «Менга соғлиғим керак, болам», деб саҳнага чиқиб кетганлари эсимда. Соғлиқлари яхши эмас эди. Одамлар гапираверади: ўлмаган одамни, ўлмаган санъаткорни ўлибди, дейишади-ку. Ғийбат бу ҳаммаси
", - дейди қизиқчи
Аваз Охун.

Аваз Охун Ҳожибой Тожибоев билан қандай танишгани, биринчи маротаба саҳнага чиқиб, институтда «звезда» бўлгани ҳақида қуйидаги воқеаларни эслади.

- "Ҳожибой Тожибоев билан танишувимиз талабалик вақтимизда бўлган. Уларнинг концертига парда орқасидан борганмиз, танишганмиз. Ўшанда рэпертуарларимизни айтиб берганмиз ва кейинги куни концертга чиқиб, биринчи курс вақтимда институтда «звезда» бўлганман.

Бир марта институтда концерт қилганимда уларни таклиф қилганман. Телефон қилиб «Устоз,институтда концерт бераётгандим, деганимда «Омадингизни берсин, мен стоматологда тишимни тўғрилатаётгандим, дуо қилиб қўямиз», дегандилар.

Мен у инсонга ўхшаб қизиқчилик қилишимни Ҳожибой Тожибоев билмаганлар. Бир марта ўзлари саҳнага олиб чиққан вақтларида Ҳамза Умаров, Наби Раҳимов, Сойиб Ниёзовларга пародия қилганимни кўрганлар, холос
", - дейди қизиқчи Аваз Охун.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожибой Тожибоев 1955 йил 25 август куни туғилган. «Бухоро-о-о!», «Калла қўйган Зидан», «Борма, куясан! Ана куйдинг!», «Ҳозир бориб сев!», «Янги бойлар ва тракторчилар ҳақида» каби кўплаб иборалари ва ҳазиллари билан ўзбек томошабинларига яхши таниш. Ҳожибой Тожибоев 2008 йили 53 ёшда вафот этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Аваз Охун устози Ҳожибой Тожибоевнинг ўлими билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди (видео)