14:55 / 13.11.2021
2 229

Туркий тилли давлатлар кинофестивалида Ўзбекистон 3 та мукофотни қўлга киритди

Туркий тилли давлатлар кинофестивалида Ўзбекистон 3 та мукофотни қўлга киритди
Фото: Кинематография агентлиги
Шу йил 8 — 12 ноябрь кунлари Туркияда «Коркут Ата» туркий тилли давлатлар халқаро кинофестивали бўлиб ўтди.

Мазкур кинофестивалда Рашид Маликовнинг Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Тутқунлик» фильми ҳайъат аъзоларининг махсус мукофоти билан тақдирланди. Али Ҳамроевнинг «Халқ жасорати» фильми эса ҳужжатли кино йўналишида иккинчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқовга «Ўзбек кино санъати ривожи учун» махсус мукофоти топширилди.

Кинофестиваль ҳайъат раиси Месуд Учакан ўзбек фильмларидаги гуманистик ғояларни олқишлашди: «Ўзбек фильмларининг гуманизм ғояларини илгари суриши бизга жуда ёқди. «Меҳр» операцияси ҳақида суратга олинган «Тутқунлик» фильми алоҳида олқишга лойиқ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш кечаётган ерлардан ўз фуқароларини қайтариш бўйича кўрсатган ташаббусини алоҳида эътироф этган бўлардим. Бу улкан инсонийлик ва гуманистик лойиҳадир», - деди ҳайъат раиси.

Ўзбекистон кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов: «Мазкур мукофот сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистонда олиб борилаётган кино ислоҳотларига катта баҳо деб биламан. Мазкур ислоҳотлар бевосита ҳурматли президентимиз Шавкат Мирзиёев билан боғлиқ. Уларнинг барчаси Президентимиз ташаббуслари натижасидир. Мазкур мукофот ўзбек киноижодкорлариникидир. Чунки буни ортида жуда катта жамоа ва ҳамжиҳатликдаги меҳнат турибти. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман», дея таъкидлади.

Туркия маданият ва туризм вазири Аҳмет Демиркан ҳамкорлик ҳақида сўзлади: «Эндиликда биз Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан алоқаларни ўрнатамиз, ҳамкорликда халқаро кинолойиҳалар ишлаймиз. Ўйлайманки, бу ҳамкорлигимиз катта натижалар беради».

Шунингдек фестиваль давомида ўзбек киноси куни ўтказилиб, «Тутқунлик», «Халқ жасорати» фильмларидан ташқари Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ» картинаси премьераси бўлиб ўтди. Шу билан бирга, Туркия телеканалларида ўзбек фильмлари намойиши этилди.

Кинофестиваль давомида ўзбек делегацияси томондан турли компаниялар билан ҳамкорлик келишувларига эришилди.

Кинофестивалнинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам иштирок этди. Сўнгра, туркиялик ҳамкасби билан дуэт куйлади. Уларнинг чиқиши ташриф буюрганларда ёрқин таассурот қолдирди ва олқишларга сазовор бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркий тилли давлатлар кинофестивалида Ўзбекистон 3 та мукофотни қўлга киритди