
Италиянинг машҳур Bvlgari бренди 2021 йилнинг ёзида Приянка Чопрани янги махсус вакили деб эълон қилганди.

Фото: Elle
Актриса аллақачон вакил сифатида фаолиятини бошлаб юборган ва бир қанча тадбирларда бренд номидан иштирок этган. Шу жумладан, у Bvlgari’нинг шайх хоним Фатима бинт Хазза бен Заид Ал Наҳайян билан ҳамкорликдаги Jannah заргарлик буюмлари коллекциясининг тақдимотида ҳам қатнашган.

Фото: Elle
Приянка унда иштирок этиш учун Ҳиндистондаги Дивали байрамидан сўнг Дубайга учиб кетган. Актрисанинг маросим учун танлаган образи ўзига хослиги билан эътибор жалб қилган.

Фото: Elle
Ҳамкорлик асосида ясалган тақинчоқни танлаган Чопра хоним образ борасида машҳур стилист Лоу Роучга мурожаат қилган. У Приянка учун архитектура намунасига ўхшайдиган Бенчелла бренди либосини афзал билган. Бичими ноаниқ бўлган сабзиранг либос капюшонли кимонони эсга солади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар