11:26 / 21.11.2021
5 240

Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида вафот этди
Фото: Ўзбекистон миллий кутубхонаси
Ўзбекистон халқ артисти, «Меҳнат шуҳрати», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари ҳамда «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳиби Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.

Бахтиёр Ихтиёров сермаҳсул ижоди давомида «Ёр-ёр», «Ажойиб ҳаёлпараст», «Ўтган кунлар», «Нодирабегим», «Еттинчи жин», «Абу Райҳон Беруний», «Еттинчи ўқ», «Шум бола» каби жуда кўплаб фильмларда ажойиб ролларни ижро этиши билан бир қаторда ўзбек театр санъати ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшган.

Марҳум 1956 йилдан то 2009 йилга қадар турли йилларда Бухоро мусиқали театри, Муқимий номидаги мусиқали театри, «Ёш гвардия» театри ҳамда Сатира театри саҳналарида юздан ортиқ эсда қоларли образларни гавдалантирди, режиссёр сифатида халққа манзур спектакллар саҳналаштирди ва кўплаб шогирдлар етиштирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида вафот этди