2 212
30 долларга сотиб олинган суратнинг ҳақиқий нархини экспертлар 50 миллион долларга баҳолашди
Фото: Elle
Тасаввур қилинг-а, шаҳардаги мебель ва интерьер буюмлари сотуви орасида тасодифан «антик давр» асарларига ўхшаш чиройли суратга дуч келасиз. Ва буни атиги 30 долларга сотиб оласиз. Аммо кейинроқ миллионер бўлиб уйғонишингиз мумкинлигини билиб қолдингиз, чунки харид қилинган арзонгина асар 50 миллион доллардан кам бўлмаган суратнинг асл нусхаси.
Ана шундай ҳикоя Массачусетс штатида яшовчи фуқаронинг ҳаётида рўй берди. Agnews галереясининг маълумотларига кўра, у тўрт йил аввал Уйғониш даври немис рассоми Албрехт Дюрернинг асарини сотиб олган. Асар аллақачон Дюрер ижоди бўйича етакчи экспертлар – Британия музейи куратори Жулия Бартрум ва Вена Албертина музейи бош куратори Кристоф Мецгер томонидан ҳақиқий деб топилган.
The Art Newspeper маълумотларига кўра, сурат 1503 йилда Дюрернинг «Паризод ва ўтли қирғоқдаги гул тутган бола» акварелининг хомаки нусхаси сифатида яратилган. Асарнинг охирги нархи ҳали белгиланмаган, бироқ сурат эгаси унинг ҳақиқийлигини тўлиқ тасдиқлаш учун зарур бўлган уч-тўрт йиллик тадқиқот давомида товон пули олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”